«Реал» ҳимоячиси Пепе Европа чемпионлар лигаси финалида «Атлетико»га қарши ўйиндан кейин интервью берди. У «ҳиндулар» президенти Энрике Сересонинг «Атлетико» асосий вақтда «Реал»ни мағлуб этиши ҳақидаги фикрига ўз муносабатини билдирди.
Сересо, шунингдек, ЕЧЛ финал баҳси бўлиб ўтган шанба куни кечаси 23:00да жамоа мухлисларини Мадриддаги Нептун фаввораси ёнига таклиф қилиб,«Атлетико»нинг қўлга киритилажак ғалабасини нишонлашга чақирганди.
«Атлетико» президенти ҳаддан ташқари кўп гапиради. Кечаси 11да унинг ўзи Нептунга келган бўлармиди? Албатта, у фавворани тозалаш учун келмаса. Ахир у ерда ҳеч нарса содир бўлгани йўқ.
Барча Сибелес майдончасида («Реал» мухлислари байрам қиладиган жой) бўлиши мумкин эди», – дейди Пепе.