“Қўқон-1912” – “Локомотив” учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Қўқон-1912” менежери Тоҳир Кападзе қатнашди.
— Бугун жанговор ўйин бўлди. Мамлакатимизнинг энг кучли жамоасига қарши майдонга тушдик. Мана, шундай кучли рақиб билан тенгма-тенг ўйин кўрсатганимиздан хурсандман. Тўғри ютқаздик, лекин ўйиндан кўнглим тўлди. Ўзингиз гувоҳ бўлганингиздек, мухлислар ҳар икки жамоани ҳам ўйиндан кейин қарсаклар билан кузатиб қўйишди. Бугунгидек ўйин намойиш этадиган бўлсак, қолган ўйинларда ғалаба қозонишимиз аниқ. Кези келганда, бугун жамоамизни тинмай қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга миннатдорчилик билдирмоқчиман.