Германия миллий терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв Евро—2016да иштирок этадиган таркибни маълум қилди.
Дарвозабонлар: Мануэль Нойер, Бернд Лено, Марк-Андре тер Стеген.
Ҳимоячилар: Жером Боатенг, Эмре Жан, Йонас Хектор, Бенедикт Хеведес, Матс Хуммельс, Шкодран Мустафи, Антонио Рюдигер.
Ярим ҳимоячилар ва ҳужумчилар: Юлиан Дракслер, Марио Гётце, Марио Гомес, Сами Хедира, Жошуа Киммих, Тони Кроос, Томас Мюллер, Месут Ўзил, Лукас Подольски, Лерой Сане, Андре Шюррле, Бастиан Швайнштайгер, Юлиан Вайгль.
Амплуалар Германия футбол иттифоқи маълумотларига асосан кўрсатилган.
Шундай қилиб, Себастьян Руди, Юлиан Брандт, Марко Ройс ва Карим Бельараби таркибдан ўрин олмади.
Ройс жароҳати сабаб Францияга бора олмайди. Эслатиб ўтамиз, ҳужумчи айнан шу сабаб билан ЖЧ—2014ни ҳам ўтказиб юборган эди.