Эдиньо номи билан танилган, Пеленинг 33 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган 45 ёшли ўғли Эдсон Шолби Насименту Бразилиядаги "Агуа Санта" жамоасини бошқарадиган бўлди. Бу ҳақда жамоа матбуот хизмати хабар берган.
2014 йилнинг ёзида, "Сантос" жамоасининг собиқ дарвозабони бўлган Эдиньо гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғуллангани учун 33 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинганди.
Суд ҳукмидан норози бўлгач, Эдино апелляцияга берган ва иш қайта кўриб чиқилгунга қадар озодликда бўлган.
У 1992 йил футболдаги фаолиятини якунлаганидан сўнг кўча пойгаларида иштирок этгани учун олти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. Ўша пойгада иштирокчилардан бири вафот этган. 2006 йил эса гиёҳванд моддаси — кокаин савдоси билан шуғуллангани учун ҳибсга олинган ва ярим йилни қамоқда ўтказган, кейинроқ адвокатлар унинг айбсиз эканини исботлашганди.
Эдиньо 1999 йили 29 ёшида профессионал футболчилик фаолиятини якунлаганди.
"Агуа Санта" жамоаси ўтган йили Сан-Паулу штати дивизионини тарк этган.