«Лестер» дарвозабон Каспер Шмейхель билан янги шартнома борасида музокара бошлади.
Томонлар 5 йиллик шартномани муҳокама қилишмоқда. Маълумотларга қараганда, янги шартнома орқали Шмейхель Жо Харт ва Давид Де Хеа билан бир қаторда АПЛнинг энг кўп маош оладиган дарвозабонлари сафига киради.
Якунланган мавсумда Шмейхель 15та ўйинда дарвоза дахлсизлигини сақлаб қолиб, «Лестер»нинг чемпион бўлишига ёрдам берди. Даниялик футболчи АПЛнинг барча учрашувлариини алмаштиришларсиз ўтказган ягона дарвозабон бўлди.
Шмейхелнинг амалдаги шартномаси 2 йилдан кейин якунига етади.