Кириш Регистрация
01/06 19:30 Бунёдкор 0-3 Нефтчи
02/06 00:00 Боруссия Д 0-2 Реал Мадрид
02/06 19:00 Андижон - Пахтакор
02/06 19:30 Насаф - Локомотив
02/06 21:00 Аталанта - Фиорентина

Француз сиёсатчиси: Агар Бензема Францияда бахтли бўлмаса, бориб Жазоир учун ўйнасин

Баҳо:
+ | -

«Миллий фронт» партияси етакчиси, Миллий йиғилиш (Франция парламенти) депутати Марион Марешаль Ле Пен (партия асосчиси Жан-Мари Ле Пеннинг қизи – изоҳ таҳририятники) Карим Бензема томонидан ўзининг терма жамоа сафида Евро-2016 ўйинларида иштирок этмаслиги ирқчилик ҳаракати экани айтилган чиқишга муносабатини билдирди.

«Бензема бизнинг юртимизда дунёга келган ва вояга етган, Франция фуқароси сифатида бадавлат одамга айланган. Ҳозир эса у барчасига тупурмоқда. Бу яхши эмас.

«Менинг ватаним Жазоир, Франция – шунчаки спорт учун». Агар у бу ерда ўзини бахтсиз ҳис қилаётган бўлса,  уни қўйиб юбориш керак, борсин, «ўз ватани»да ўйнасин», – дея ёзган Ле Пен ўз твиттерида.

Манба: kun.uz
Киритилди: 15:59, 03.06.2016.
Ўқилди: 7608 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.