Украина терма жамоаси Албания термаси билан ўртоқлик ўйинини ўтказиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйиннинг 90-дақиқасида украиналиклар яримҳимоячиси Анатолий Тимошчук захирадан майдонга тушиб, терма жамоа сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчига айланди. Энди унинг ҳисобида 143 беллашув бор, деб хабар беради «UA-Футбол».
Бундан ташқари Тимошчук терма жамоа сафида тўп сурган ёши энг катта футболчи кўрсаткичини ҳам янгилади. У майдонга тушган пайтда 37 ёшу 65 кунни тўлдириб, Динамо Киев клубининг дарвозабони Александр Шовковский (37 ёшу 58 кун) натижасидан ўзиб кетди.