Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Евро -2016да Испания термаси ғолиб бўлишининг беш сабаби

Баҳо:
+ | -

Испания термаси Европа чемпиони сифатида қўшни Франция томон ўз титулини сақлаб қолиш учун йўл олади.

Тажриба

Майли, букмекерлар Евро чемпионлигини Франция ёки Германия олади, деб фол очаверсин, лекин Испанияда мусобақанинг асосий фаворитларидан муҳимроқ бўлган жиҳат мавжуд. Бу ҳам бўлса, унинг жуда катта тажриба мактабига эгалигидир.

«Қизил фурия» XXI асрнинг энг муваффақиятли жамоасилиги ҳеч кимга сир эмас. Улар сўнги олти йил давомида икки марта Европада ва бир бор жаҳонда тенгсиз бўлишган. Испанлар айни пайт қитъа чемпионлиги титулини ҳимоя қилиш учун ёниб турибдилар.

Бундан тўрт йил олдинги “Киев жанги”дан сўнг Боске жамоасида бироз ўзгаришлар бўлди. «Селесьон»ларнинг ўша пайтдаги олтин авлодидан адашмасак, ўн киши ҳозирги таркибга киритилган. Францияга йўлига етолмаган иккита таниқли футболчилар бор: Пуйол ва Хави. Бири - фаолиятини тамомлаган бўлса, иккинчиси бутсасига мих ахтариб юрибди. Бироқ, Касильяс, Рамос, Пике, Иньеста, Бускетс ва Педролар ҳали ҳам сафда.

Испания нуфузли футбол форумида “энг қари” жамоалардан бири сифатида қатнашади. Евро-2012 ва ЖЧ-2014 билан солиштирадиган бўлсак таркибнинг ўртача ёши бир ярим йилга ошган (28,1 ёш). Лекин, уларни “фаҳрийлар жамоаси” деганлар адашишади. Жамоада 30дан ўтган иккита ўйинчи бор: Касильяс ва Адурица. Қолганлар эса энг гуллаган ёшдалар.

Ўзига бўлган ишонч

Испан футболи янги юз йилликда нафақат терма жамоалар, балки клублар борасида ҳам ҳаммадан олдинда. 2006 йилдан буён Примера вакиллари чемпионлар Лигасида совринини олти марта (“Барселона”-4, “Реал”-2) ва Европа лигасида етти марта ғалаба қозонган. Кўриб турганингиздек, испанларда ғолиблик руҳияти барча термаларникидан устунроқ.

Ғурур

Пиренея оролида ҳали ҳам икки йил олдин Бразилияда бўлган аянчли ҳолатни ҳеч ким таҳлил қила олмаяпти. Жаҳон чемпионати гуруҳ баҳсидан сўнг улар томон ёғилган турли ҳақоратларнинг чеки йўқ, эди. Мутахассис ва ишқибозлар нега ундай бўлганлиги ҳақидаги жумбоқни охирига ета олмай, гаранг. Баъзиларни фикрича, жамоа лидерлари ўз клубларида ҳаддан ташқари кўп ўйин ўтказгани учун силласи қуриган, ёки ўзига ортиқча ишониб, рақибни менсимаслик испанларни мағлубият кўчасига етаклаган. Энди дель Боске шогирдлари Францияда Ватан олдида ўзларини оқлаш учун ғурурини ишга солиб, бор кучи билан ҳаракат қилишлари аниқ.

Зўр таркиб

Мураббийнинг Фернандо Торресни термага чақирмагани Испанияда шов-шув бўлди. Дель Боске баланд бўйли малласоч футболчини икки йилдан бери йўқламай қўйгани, рост. Фернандо миллий чемпионатда сафдоши франциялик Гризманндан икки марта камроқ гол урди, ЕЧЛда эса бир марта тўп киритди. Демак, тажрибали мутахассисни фикрича кучли 23таликда унга жой йўқ. Иско ва Саул билан ҳам шу ҳолат. Бири “Реал”нинг асосий таркибида аҳён-аҳёнда кўринса, иккинчиси яқинда “очила” бошлади. Дель Боске кутилаётган турнирга Карвахалдан ташқари ўзи режалаштирган барча футболчиларни олиб кетмоқда. “Реал”нинг ўнг қанот хавбеки бахтга қарши ЕЧЛ финалида жароҳат олган. Бу испан термаси учун катта йўқотиш бўлди. Майли, унинг ўрнида Хуанфран ва Аспиликуэта бор.

Дель Боске терма билан ўз ҳурматида хайрлашиши керак

Суҳбат сўнгида айтилган сўз барчани эсида қолади. Испания термасининг мураббийи учун француз майдонларидаги баҳслар сўнгиси бўлса керак. У миллий терма жамоадаги саккиз йиллик фаолияти давомида йигитлари билан неники ютиш керак бўлса, барчасини ютди. 66 ёшли мутахассис қўшиқни авж пардаларида тугатишни ҳоҳлаётгани сир эмас. Айтишларича, Боске яримфинални кўзлаётган экан. Лекин, унинг шогирдлари ўз устозларини яна бир бор олтин чўққисига олиб чиқишса, ёмон бўлмас эди.

Элмурод Эрматов.

Манба: kun.uz
Киритилди: 17:27, 05.06.2016.
Ўқилди: 10764 марта.
Фикрлар: 145 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Бир миллион доллар» — Вадим Абрамов «Астана» билан бўлган ақлбовар қилмас шартнома ҳақида сўзлаб берди [4148]

Роналду дубль қайд этган ўйинидан сўнг пост жойлади [1640]

40 ёшли Роналду 2025 йилда нечта гол урди? [1557]

«Нефтчи»нинг янги мавсум учун мураббийлар штабини таништирди [1523]

Гюлер ва Беллингем Алонсо ишончини оқламаяпти: "Реал" Модрич ўрнига креатив ярим ҳимоячи қидирмоқда [1391]

Хави АПЛда ўзига жамоа топди [1387]

Англия чемпионати. "Манчестер Сити" "Ноттингем Форест" майдонида оғир ғалабага эришди [1297]

АПЛ. Уоткинснинг дубли «Астон Вилла»га «Челси» майдонида иродали ғалабани келтирди [1249]

«Нефтчи» янгиликлар эълон қилишда давом этмоқда: 4 нафар асосий футболчи билан шартнома узайтирилди [1249]

Диегу Жотанинг фарзандлари Англия Премьер Лигаси ўйинида "Ливерпул" ва "Вулверхэмптон" жамоалари футболчиларини майдонга бошлаб чиқди (Фото) [1167]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.