Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой 1-3 Япония
19/11 17:00 Индонезия 2-0 Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР 0-1 Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин 1-1 Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон 2-3 Эрон
19/11 21:00 Уммон 0-1 Ироқ
19/11 21:00 БАА 5-0 Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн 2-2 Австралия
19/11 23:15 Кувайт 1-1 Иордания
20/11 01:00 Боливия 2-2 Парагвай
20/11 04:00 Колумбия 0-1 Эквадор
20/11 05:00 Аргентина 1-0 Перу
20/11 05:00 Чили 4-2 Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия 1-1 Уругвай

Хатем Бен АРФА: «Эътиқод сабрни шакллантиради»

Баҳо:
+ | -

Вақтида Хатем Бен Арфага катта умид боғлашган ва уни «Янги Зидан», деб таърифлашган. У ҳамон бундай олий мақомли таққослашни оқлаш ҳаракатида. Футболчининг «Ницца» билан тузган шартномаси муддати тугаяпти, демак, француз яна эркин агент мақомини олиши мумкин. Лекин бу сафар ҳаммаси бошқача бўлади, шекилли. Чунончи, аввалги трансферлар бозори пайти «Ньюкасл»нинг ўзи Хатемдан воз кечганди, энди эса уни бу вингерга «Барселона» «Милан» ва «ПСЖ» каби клубларнинг қизиқишаётгани ҳақидаги гап-сўзлар сира тинмаяпти. Хуллас, Бен Арфани олдинда ҳаётидаги асосий ёзлардан бири кутаётган бўлса, ажабмас. Хўш, унинг ўзи футболчиликда кескин бурилиш қилишга тайёрми? Италиянинг La Gazzetta dello Sport нашри якунланган мавсум Франция лигасида ёрқин ўйин кўрсатган футболчи билан шу хусусда суҳбатлашди.

- Агар имконият берилса, фаолиятингизда ниманидир ўзгартирармидингиз?

- Биласизми, мен вақтида ёшлик қилдим. Аниқроғи, ўз шахсимга нисбатан бунча эътибор, босимни кўтаролмадим. Баъзи ҳолларда келажак ҳақида шунчалик кўп ўйладимки, мени майдонга туширишмаётган вақтлар сабр қилиш, ўз имкониятимни кутиш ўрнига бирдан қизишиб кетардим. Фаолиятимда кескин кўтарилишлар ҳам, қулашлар ҳам кузатилди: илк муваффақиятга жуда эрта эришдим. Худди шунингдек, қуйига йиқилиш ҳам жуда тез рўй берди. Энг муҳими, йўл қўйилган баъзи хатолар кўзимни очди. Лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам, бўлиб ўтган воқеалардан афсусланмайман. Чунки бу - менинг ҳаётим.

- Сизнингча, Евро-2016да қайси жамоа ғолиб бўлади?

- Биринчи даъвогар - Германия! Шунингдек, Англия ва Испания термалари ҳам чемпион бўлишга қодир. Менга қўйиб беришса, уларнинг ортидан Италия термасига дов тиккан бўлардим. Чунки итальянлар зарур пайт қандай ҳаракат қилишни яхши билишади. Айтганча, французлар ярим финалда айнан «Мовий гвардия» билан тўқнаш келишлари ҳам мумкин.

- Италияликларга доимо Марио Балотеллига боғлиқ муаммолар панд беради. Уларга бу борада қандай маслаҳат бера оласиз?

- Биласизми, Марио шундай иқтидор қадрига етмаётганини ўйлаб, жуда ҳайрон қоламан. Унга турмуш тарзи футболдаги фаолиятига салбий таъсир ўтказаётгани ҳақида бир бош қотириб кўришини маслаҳат берардим. Зеро, футболчи ўз фаолиятини қадамба-қадам ривожлантириб бориши зарур. Марио ҳали ёш ва ҳаммасини бошқатдан бошлаш имконига эга. Мисол учун, «Халл Сити»да ўтган пайтларим унинг «Милан»даги ҳолатидан кўра, ёмонроқ эди. Тўғриси, «Милан»ни Арриго Сакки давридан бери ёқтирмайман, лекин у барибир, буюк клуб.

-  «А» серияси ўйинларини кузатиб борасизми?

- Ҳа, албатта. Аммо фаолиятимни қаерда давом эттириш ҳақида ҳали ўйлаб кўрмадим.

-  Айтингчи, сизга Диего Симеоне ва «Атлетико»нинг ўйин услуби ёқадими?

- «Атлетико» - ҳурматга арзийдиган жамоа. Лекин намойиш қилаётган ўйини менга тўғри келмайди. Қолаверса, бундай услуб кишилар ёдида ҳам қолмайди. Футбол умуман бошқача бўлиши керак. Масалан, ўзимни Пеп Гвардиола мактаби тарбияланувчиси сифатида ҳис қиламан. Менга шундай ўйин маъқулроқ.

-  Карим Бензема бошига тушган нохушликларни изоҳлар экан, кўпинча ўзи туғилиб-ўсган Франциянинг иммигрант-мусулмонлари жамиятини ёдга олади. Сиз бунга қандай қарайсиз?

- Менимча, эътиқод - шахсий масала. У дўстларга нисбатан ҳурмат сақлаш, сабрли бўлишни ўргатади. Бошқа муаммоли вазиятлар билан эса сиёсатчилар шуғулланаверишсин...

Манба: Football.ua,

Ҳ.МАСАИДОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 09:55, 06.06.2016.
Ўқилди: 3328 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.