Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Вилям Карвалю термадаги жамоадоши Роналду ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Португалиянинг сардори дунёдаги энг зўри. Роналду жамоа етакчиси сифатида муҳим рол бажаради.
Сардор сифатида Роналду ушбу мусобоқада ғалаба қозонишни орзу қилади. Португалиялик футболчи сифатида у бизга, энг максимум кучимиз билан ҳаракат қилсак орзуимиз амалга ошишини тушунтирган", - дейди футболчи.