«Эвертон» ҳужумчиси Ромелу Лукаку бир неча йил олдин “Ювентус” клубига ўтиб кетишига сал қолгани ва Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш ниятида эканини гапирди.
“Вест Бромвич”да ўйнаган пайтимда “Ювентус”га ўтиб кетишимга бир баҳя қолганди, лекин агентим бунга қаршилик қилган. Мен иштиёқли йигитман, совринларни ютиб олишни ва Чемпионлар лигасида зафар қучишни истайман. “Челси” билан Чемпионлар лигасида ғолиб чиққанимда, кубокка қўл теккизишниям истамаганман, чунки уни ютиб олиш учун ҳеч нарса қилмаганман” – деди Лукаку So Foot хабарига кўра.