Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Златан Иброҳимович: «Францияга президент Франсуа Олланддан ҳам кўпроқ нафим теккан»

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» клубининг собиқ ҳужумчиси Златан Иброҳимович Франция футболига қўшган ҳиссаси ҳақида Le Monde газетасига интервью берди. Қуйида интервьюдан парчалар келтирамиз.

- Келинг пул ҳақида гаплашамиз.
– Хўп. Пул бўлса ҳамма нарсага эришиш осон, лекин бахт пулда эмас. Одамлар буни тушунишлари лозим.

- 2015 йили маошингиз 20 миллион евро бўлган экан.
– Бор йўғи?

- Тахминан...
– Бу ярим йиллик маошим.

- Бу жуда кўп.
– Жуда кўп? Мен киноянгизни тушунмадим. Нархларни бозор белгилайди. Кўпми ёки камми бу менинг муаммом эмас. Бозор “бу сени нархинг” демоқда. Агар бошқа футболчи мендан 10 баробар яхши бўлса, 10 баробар кўп маош олади. Қоидаси шунақа.

- Биласизми, бундай рақамлар одамларни карахт аҳволга солади, айниқса иқтисодий инқироз даврида.
– Биласизми мен қанча миқдорда солиқ тўлайман?

- Йўқ, айтолмайсизми?
– Мени бу мамлакатга президент Франсуа Олланддан ҳам кўпроқ нафим теккан.

- Аммо 75%лик даромад солиғи кун тартибидан олиб ташланган.
– Хўп. Бунга ишончингиз комилми? Мен солиқларни тўламоқдаман, бу билан мамлакатга ёрдам бермоқдаман..

- Франция ҳақида гаплашсак.
– Ибра келди ва бош қаҳрамонга айланди.

- 2015 йил март ойида мамлакатимиз ҳақида ҳақоратомуз руҳда гапиргандингиз, французлар бундан ҳайратда қолишганди.
– Гап футбол ҳақида кетаётган эди. Буни мамлакатга даҳли йўқ эди. Мен хато гапириб қўйдим, лекин бу футболга тааллуқли гап эди. Бу мамлакатда 4 йил яшадим, уни ҳурмат қилмаслик, яхши кўрмасликни иложи йўқ. Агар бу ерда яшаш ёқмаганида, уни аллақачон тарк этган бўлардим – деди Иброҳимович.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 13:11, 07.06.2016.
Ўқилди: 9097 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.