Испания олий суди прокуратураси "Барселона" ҳужумчиси Неймарга нисбатан иш очмоқчи. Бу ҳақда Cadena Ser хабар тарқатди.
Манбага кўра, бразилиялик футболчи 2013 йилда "Сантос"дан каталонияликлар сафига ўтаётганида DIS инвестицион жамғармасига нисбатан фирибгарлик қилгани ҳақида шубҳа қилинмоқда. Прокуратура Неймар, унинг ота-онаси, «Барселона» ва «Сантос» клублари собиқ президентлари Сандро Росель ва Одилио Родригес, шунингдек, футболчининг отасига тегишга корхоналарга нисбатан айблов илгари сурилиши керак деб ҳисоблайди.
Неймар ва унинг отаси жиноят кодексининг 286 ва 288 моддаларига биноан айбдор деб топилиши мумкин. Бу моддага кўра, айбдор олти ойдан 2 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
DIS вакиллари таъкидлашича, компания «Барселона» «Сантос»га тўлаган пулдан 40 фоизини олиши керак, лекин уларга 17,1 млн еврога теккан. Ваҳоланки, каталонияликлар ҳужумчи учун 83,3 млн ерво тўлашган. Аввалроқ суд бу иш бўйича Сандро Росель ва "кўк-анорранглилар"нинг ҳозирги раҳбари Хосеп Мария Бартомеуни оқлаганди.