«Байер» клубининг собиқ мураббийи Саша Левандовски ўз уйидан ўлик ҳолда топилган, деб хабар бермоқда T-Online.
Бохум шаҳри полицияси бу хабарни тасдиқлаб, 44 ёшли мутахассиснинг ўлими сабаблари тўғрисидаги маълумотларни очиқламаган.
Левандовски 2012 - 2014 йиллар давомида «Байер» клуби мураббийлар штабида ишлаган. Олдинига Сами Хююпя билан тандем бўлиб, кейинчалик бош мураббий вазифасини бажарувчи бўлиб.
Ўтган мавсумда Левандовски 2-Бундеслига вакили «Унион Берлин» клубини бошқарган ва март ойида ишдан бўшатилган эди.