Кириш Регистрация
21/10 19:00 Навбаҳор 3-1 Ғазалкент
21/10 21:45 Лилль 2-4 Галатасарой
21/10 21:45 Комо 4-1 Ман. Юнайтед
21/10 23:00 Леванте 3-1 Атлетик Бильбао
21/10 23:59 Бавария 2-2 Арсенал
21/10 23:59 Реал Мадрид 4-1 РБ Лейпциг
21/10 23:59 Интер 1-0 Шахтёр
21/10 23:59 Астон Вилла 3-1 Викинг
21/10 23:59 Бетис 1-0 Фейеноорд
21/10 23:59 Брюгге 3-0 Ланс
21/10 23:59 Спортинг 2-3 ЛАСК
23/10 23:45 Торино - Монца
24/10 00:00 Алавес - Малага
24/10 00:00 Ипсвич - Ноттингем Форест

ОЧЛ. «Ал-Айн» - «Насаф»нинг гуруҳидан чиққан жамоа

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, бугун Осиё чемпионлар лигасининг чорак финал баҳсларига қуръа ташланди. Қуръа натижаларига кўра, "Локомотив" чорак финални БААнинг "Ал-Айн" клубига қарши ўтказади.

Дастлабки баҳс "Ал-Айн" майдонида 23 август куни бўлиб ўтади. Тошкентда кечадиган жавоб учрашуви эса 13 сентябрга белгиланган. "Ал-Айн" БАА миллий чемпионатининг навбатдаги мавсумини 2-ўринда тугатди. Бу жамоа чемпион "Ал-Аҳли"дан 9 очко ортда қолди.

Маълумот учун, "Ал-Айн" бу йилги чемпионлар лигасида "Насаф" билан бир гуруҳда кураш олиб борди ва 10 очко тўплаб иккинчи ўрин билан чиқди. "Ал-Айн" гуруҳ босқичида ўтказилган 6та ўйиндан учтасида ғалаба қозонди, бир бор дуранг ўйнаб, икки марта мағлубиятга учради. Тўплар нисбати 8-6. Гуруҳ учрашувларида бразилиялик Дуглас учта, колумбиялик Данило Асприлла иккита тўп киритди.

ОЧЛ 1/8 финалини "Зоб Оҳан"га қарши ўтказган ушбу жамоа ўз майдонида дуранг (1:1) қайд этган бўлса, сафарда 2:0 ҳисобида зафар қучди. Бу ўйинларда ҳам "Ал-Айн" легионерлари Дуглас билан Данило Асприлла биттадан гол уришди. Умуман олганда, "Ал-Айн"нинг ўйини кўп жиҳатдан мана шу икки футболчига боғлиқ. Бу жамоада шунингдек, 10-рақамда кўпчиликка яхши таниш Умар Абдулраҳмон ҳам ўйнайди.

"Ал-Айн"нинг ОЧЛ-2016даги натижалари:

1-тур. "Ал-Айн" - "Ал Жайиш" 1:2
Гол: Дуглас

2-тур. "Ал Жайиш" - "Ал-Айн" 2:1
Гол: Саид ал-Хатирий

3-тур. "Ал-Айн" - "Ал-Аҳли" 1:0
Гол: Умар Абдулраҳмон

4-тур. "Ал-Аҳли" - "Ал-Айн" 1:2
Голлар: Дуглас (2та)

5-тур. "Насаф" - "Ал-Айн" 1:1
Гол: Данило Асприлла

6-тур. "Ал-Айн" - "Насаф" 2:0
Голлар: Данило Асприлла, Исмоил Аҳмад.

1/8 финал. Биринчи учрашув
"Ал-Айн" - "Зоб Оҳан" 1:1
Гол: Дуглас

1/8 финал. Жавоб учрашуви
"Зоб Оҳан" - "Ал-Айн" 0:2
Голлар: Ли Мюнг Жу, Данило Асприлла

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 15:34, 09.06.2016.
Ўқилди: 11974 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик