Кириш Регистрация
25/06 00:00 Албания 0-1 Испания
25/06 00:00 Хорватия 1-1 Италия
25/06 03:00 Колумбия 2-1 Парагвай
25/06 06:00 Бразилия 0-0 Коста-Рика
25/06 20:00 Олимпик 2-0 Сурхон
25/06 21:00 Франция 1-1 Польша
25/06 21:00 Нидерландия 2-3 Австрия
26/06 00:00 Англия 0-0 Словения
26/06 00:00 Дания 0-0 Сербия
26/06 03:00 Перу 0-1 Канада
26/06 06:00 Чили 0-1 Аргентина
26/06 20:00 Андижон - Навбаҳор
26/06 20:00 Металлург - Насаф
26/06 21:00 Словакия 1-1 Руминия
26/06 21:00 Украина - Бельгия
27/06 00:00 Чехия - Туркия
27/06 00:00 Грузия - Португалия
27/06 03:00 Эквадор - Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла - Мексика
27/06 20:00 Нефтчи - Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор - Бунёдкор

Хайрулла Ҳамидов мақоласи: Французча орзу

Баҳо:
+ | -

... Бразилия ва Аргентина футболчилари нарёғда нималардир қилишмоқда, лекин кўзлари Европага қадалиб қолган: барибир буёғдагиси бошқача-да! Шуларни қўшиб олишса, тамом, жаҳон чемпионати бўларди-қоларди...

... Аргентиналик ва бразилиялик мухлислар ҳам ғалати кайфиятдалар: Копа Американинг вақтини Европа чемпионати вақтига тўғрилайдиларми, деб.

... Европада Европа чемпионати бошланмоқда!

... Бугун старт берилади ўйинларга.

... Мусобақа мезбони бошлаб беради баҳсларни. Французлар бир пайтлари мундиални қабул қилишган ва биринчи ўйинни бошлаб бериш билан биргаликда, сўнгги учрашувда ҳам қатнашган эдилар. Мухлисларнинг орзулари яна ишга тушди, дея оламиз. Французча орзу деб таърифламоқда матбуот бу ҳолатни...

...Французларнинг бу орзусига биринчи навбатда Германия рози бўлолмайди. Ахир, икки йил олдин ЖЧ кубогини боши узра кўтарган йигитлар ўз қитъаларида ҳам шоҳсупага чиқмоқ истайдилар-да!

... Испания ҳам кўзини ишқаб, икки йил олдинги хатоси тасодифийлигини исботлаш илинжида экан. Олти йил тинмасдан чемпион бўлган испанларни шоҳсупаларда қолиб кетган излари чорламоқда.

... Бир йиллик кашфиётлари билан ташриф буюраётган Англия ҳам мусобақа мезбонларининг орзусига тўғаноқ бўлиш ниятида экан, ишонаверинг! Фақат қоғозлардаги “футбол ватани” деган номни кўтариб юришдан зерикди бу йигитлар. “Лестер”дек жамоани чемпион қила олган Вардиси ва “янги Бэйл” номини олган Кэйни билан Европа чемпионатини титратиб юбормоқчи Англия!

... Юлдузлар фабрикаси деб таърифланаётган Бельгиянинг ҳам иштаҳаси зўр. Бу қадар ажойиб таркиб келажакда яна бўладими ё йўқми, Худо билади! Газини босиб қол, Бельгия! Шу бугун шу номлар билан ҳеч нарса ололмасанг, тамомсан! Вильмотс жаноблари, бу таркибга муносиб мураббийлигингизни исботлаш пайти келди!

... Французча режа тарихидаги энг кучсиз таркиби билан келаётган Италияга ҳам ҳатто ёқмаяпти мисол учун. “Скуадро адзурра” деган номи бор-да ҳар ҳолда. Либосининг ҳурмати бор. Мовий либосда тушиб келадиган ўртамиёна юлдузлар рақибга ҳайбатли кўриниб кетса, тамом-да буёғи. Гуруҳдан чиқиб олса, Италияни биламиз-ку...

... Криштиану Роналдуси билан келаётган Португалия ҳам яхши ниятлар билан ташриф буюрмоқда. “Терма жамоасида ҳеч нарса қила олмайди” деган тамға КриРонинг жонига тегиб кетган, албатта. Нарёғда Месси, буёғда Роналду ўзини кўрсатмаса бўлмайди энди.

... Австрия деган мамлакатнинг ўйинига алоҳида эътибор қаратасизлар. Мана шу терма жамоа кашфиёт бўлиши кутилмоқда. Хуллас, французча орзуга фаранглардан бошқаларнинг биронтаси рози эмас. Европа аҳли Францияга қарши! Погба ва Гризман нима дер экан? Бугун кўрамиз-да, азизлар...

Тунингиз хайрли ўтишни бошласин! Ёқимли томошалар...

Хайрулла ҲАМИДОВ

Манба: stadion.uz
Киритилди: 03:50, 10.06.2016.
Ўқилди: 8553 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.