Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Олий лига 11-тур анонси: Грандларда имконият кўпроқ-ми?

Баҳо:
+ | -

Одатимизга кўра, олий лига тур учрашувларини башорат қилишда давом этамиз. Бугун бошланадиган 11-турда бир қатор қизиқарли учрашувлар гувоҳига айланишимиз турган гап. Қуйида тахминларимиз билан танишишингиз мумкин.

 

10 июнь (жума)

«НЕФТЧИ»-«ҚЎҚОН-1912»

Ҳакамлар: В.Агишев (Тошкент), М.Саидқосимов (Тошкент), А.Снетков (Тошкент вил.), А.Нажафалиев (Тошкент)

Назоратчи: А.Арутюнов (Тошкент).

Комиссар: Б.Ҳайдаров.

IF башорати: 50-30-20

«Водий дербилари» ҳамиша мухлисларда қизиқиш уйғотиб келган. Бу баҳс нафақат водий, балки Фарғона дербиси ҳамдир. Бунинг устига мавсум аввалида «Қўқон-1912»ни бошқарган Мурод Исмоилов «Нефтчи» мураббийлар штабидан жой олди. Шунингдек, олдинги йилларда Қўқонда фаолият олиб борган Рустам Абдуллаев ҳам Фарғонада ишламоқда. Аксинча, «Нефтчи» раҳбариятида фаолият олиб борган Тоҳир Кападзе эса айни пайт Қўқонда ишламоқда. Кўриниб турибдики, Фарғонада бўладиган учрашувга қизиқиш катта. Тахминларимиз ҳақида гапирсак, бўлажак учрашувда «Нефт-чи»нинг қўли баланд келади.

 

«БУНЁДКОР»-«ҚИЗИЛҚУМ»

Ҳакамлар: Т.Тўхтасинов (Андижон), А.Маражабов (Андижон), З.Абдураҳмонов (Андижон), А.Рубаков (Тошкент)

Назоратчи: С.Эрматов (Тошкент).

Комиссар: А. Иноятов.

IF башорати: 50-30-20

Жорий мавсум кучлилар қаторига киришга уринаётган «Қизилқум»ни навбатдаги имтиҳон кутиб турибди, десак муболаға бўлмайди. Одатда, «Бунёдкор» ўз майдонида ўтадиган баҳсларда рақибларга имкониятни бой бермайди. Шундай экан, навоийликларга осон бўлмаслиги аниқ. Айрим жиҳатларни инобатга олсак, бу баҳсда «қалдирғочлар» уч очко эгасига айланишади.

 

«МЕТАЛЛУРГ»-«АНДИЖОН»

Ҳакамлар: Р.Бобомуродов (Навоий), А.Сидоров (Тошкент), Д.Сайлалов (Тошкент), К.Расулов (Қарши)

Назоратчи: Ғ.Каримов (Тошкент).

Комиссар: В.Лёткин.

IF башорати: 50-30-20

Жорий мавсумни кўтаринки кайфиятда ўтказаётган «Металлург» бу турда «Андижон»ни қабул қилади. Бекободликларнинг бу йил кўрсатаётган ўйинлари кўпчиликнинг эътиборини тортди. Андижонликлар эса ҳамон стабилликни таъминлай олишмаяпти. Демак, юқоридаги жиҳатларни инобатга оладиган бўлсак, мезбонларнинг ғалабасини тахмин қилишимиз мумкин

 

«МАШЪАЛ»-«ОБОД»

Ҳакамлар: И.Танташев (Бухоро), С.Ҳакимов (Самарқанд), С.Еремеев (Тошкент), Ш.Ражабов (Бухоро)

Назоратчи: Р.Серазетдинов (Тошкент).

Комиссар: Н.Лутфулин.

IF башорати: 50-30-20

Олий лига дебютанти «Обод»нинг элитада жон сақлаб қолиш учун кураш олиб бориши аён бўлиб қолди. «Машъал» ҳам бир неча йил олдингидек кучга эга эмас. Аммо муборакликлар ўз майдонларидаги ўйинларда иложи борича максимал очко олишга ҳаракат қилишади. Шундай экан, «Машъал» эртанги учрашувда ўз ғалабасига эришишини тахмин қилишимиз мумкин.

 

11 июнь (шанба)

«СЎҒДИЁНА»-«ПАХТАКОР»

Ҳакамлар: В.Серазетдинов (Тошкент), А.Калинин (Қарши), В.Лушин (Гулистон), Р.Абдувоҳидов (Қарши)

Назоратчи: А.Абдуллаев (Тошкент).

Комиссар: В.Штерн.

IF башорати: 30-30-40

Сўнгги турларда бўш ўйин намойиш қилган «Пахтакор»нинг бу сафар хато қилишга ҳаққи йўқ. Аммо «Сўғдиёна» ҳам совға эмас. Охирги пайтларда Даврон Файзиев шогирдлари анча мазмунли ўйин намойиш қилишмоқда. Шу жиҳатларни инобатга олсак, Жиззахдаги ўйиннинг қизиқарли ўтиши турган гап. Якунда эса «Пахтакор» кичик ҳисобда зафар қучади.

 

«ЛОКОМОТИВ»-«БУХОРО»

Ҳакамлар: Б.Намозов (Тошкент), А.Цапенко (Тошкент вил.), Р.Нўъмонов (Тошкент), Р.Кападзе (Фарғона)

Назоратчи: Р.Айтеков (Тошкент).

Комиссар: Ф.Магометов.

IF башорати: 50-30-20

Турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган «Локомотив» учун ҳақиқий синов. Чунки «Бухоро» ўтган йиллардагига қараганда анча кучайган. Шу билан бирга, жамоа бир қатор учрашувларни кўтаринки руҳда ўтказди. Аммо чемпионликни мақсад қилган «темирйўлчилар» ўз майдонларидаги учрашувда имкониятни бой бермасалар керак. Шундай экан, «Локо»нинг ғалабасини башорат қилишимиз мумкин. 

 

«НАВБАҲОР»-«НАСАФ»

Ҳакамлар: Р.Эрматов (Тошкент), А.Расулов (Тошкент), Ж.Саидов (Тошкент), А.Шукуруллаев (Тошкент)

Назоратчи: Д.Роман (Тошкент).

Комиссар: А.Фролов (Тошкент).

IF башорати: 30-30-40

Жамоаларнинг бугунги ҳолатини назарда тутадиган бўлсак, қаршиликлар Намангандан ғалаба билан қайтишади. Бироқ «Навбаҳор» ўз майдонида осонликча «жон берадиган» жамоалардан эмас. Шу боис ҳам, учрашувнинг шиддатли ўтишини тахмин қилишимиз мумкин.

 

«ШЎРТАН»-«ОЛМАЛИҚ»

Ҳакамлар: З.Қодиров (Навоий), Р.Серазетдинов (Тошкент), А.Буров (Бухоро), Э.Турсунов (Бухоро)

Назоратчи: С.Нажафалиев (Тошкент).

Комиссар: Р.Черников.

IF башорати: 50-30-20

Ғузорликлар жорий мавсумда ўз очколарини қийинчилик билан қўлга киритишмоқда. «Олмалиқ» эса олий лиганинг стабил ўртамиёналаридан. Игорь Шквирин жамоасига Ғузорда осон бўлмаслиги аниқ. Тахминимиз эса - жамоалар муроса йўлини танлашади.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 08:16, 10.06.2016.
Ўқилди: 4394 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.