Францияда темирйўлчиларнинг иш ташлаши туфайли Евро-2016 очилиш маросимига мухлисларнинг етиб бориши сўроқ остида турибди, деб хабар беради Франс Пресс.
Бироқ Франция ҳукумати бу муаммони бартараф этиш учун жиддий чора-тадбирларни ишлаб чиқмоқда, хусусан Париж яқинидаги Сен-Дени шаҳарчасига мухлисларни ўз вақтида етиб бориши учун махсус поездлар ишга туширилмоқда.
Бугун бўлиб ўтадиган Евро-2016нинг очилиш маросими ва ўйинига 80 минг мухлис ташриф буюриши кутилмоқда. Франция ҳукумати мухлисларни ўйинга ўз вақтида етиб келиши учун барча чораларни қўллашга ваъда берган.