Кириш Регистрация
01/05 23:45 Пиза 1-2 Лечче
02/05 00:00 Лидс 3-1 Бёрнли
02/05 00:00 Жирона 0-1 Мальорка
02/05 17:00 Вильярреал - Леванте
02/05 18:00 Удинезе - Торино
02/05 19:00 Динамо - Машъал
02/05 19:00 Бухоро - Сўғдиёна
02/05 19:00 Вулверхэмптон - Сандерленд
02/05 19:00 Брентфорд - Вест Хэм
02/05 19:00 Ньюкасл - Брайтон
02/05 19:15 Валенсия - Атлетико
02/05 21:00 Комо - Наполи
02/05 21:30 Арсенал - Фулхэм
02/05 21:30 Алавес - Атлетик Бильбао
02/05 23:45 Аталанта - Женоа
03/05 00:00 Осасуна - Барселона
03/05 15:30 Болонья - Кальяри
03/05 17:00 ОКМК - Нефтчи
03/05 17:00 Сельта - Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 - Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут - Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло - Милан
03/05 19:15 Сурхон - Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе - Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед - Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус - Верона
03/05 21:30 Бетис - Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла - Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер - Парма
04/05 00:00 Эспаньол - Реал Мадрид

Евро-2016. Пайе сўнгги дақиқада Францияга ғалаба келтирди

Баҳо:
+ | -

Европа чемпионатининг очилиш ўйинида мезбонлар қийинчилик билан ғалаба қозонишди. Учрашув сўнгида Димитри Пайе томонидан урилган гол Францияга Руминия устидан ғалаба келтирди.

Мезбонлар ҳали майдонга мослашиб, руҳий босимдан чиқиб кетмасларидан аввал Руминия гол уриб олишни мақсад қилган шекилли, 5-дақиқада Льориснинг маҳорати ва омад туфайли тўп Франция дарвозасига кирмади. Бурчакдан етказилган узатмани руминиялик футболчи бош билан тўпни олис устун томон бурди. Николае Станчу 2 метрдан зарба берди. Льорис чизиқ устидан зарбани қайтаришга муваффақ бўлди.

Кейинчалик Дешам шогирдлари тезда ўзларига келишди ва танаффусга қадар кичик устунликка эга бўлишди. Дастлаб Жиру яқин масофадан бош билан дарвозага аниқ зарба бера олмаган бўлса, Гризманнинг бошда берган зарбасини устун ўзига қабул қилди.

Иккинчи бўлимнинг дебютини Руминия яна шундай бошлади — Станку рақиб жарима майдончаси ичида тўпни кўкраги билан қайтарди, аммо зарба бера олмади. Пайенинг бир-биридан ажойиб узатмалари ниҳоят наф келтирди. Дастлаб Погбанинг кучли зарбасини руминлар посбони қайтарган бўлса, орадан кўп ўтмасдан юқоридан берилган узатмани қайтаришда хатога йўл қўйди. Натижада Жиру бош билан ҳисобни очди.

Орадан кўп ўтмасдан Виктор Кашшаи Франция дарвозаси  томон пенальти белгилади. Эвра жарима майдончаси ичида Богдан Станкуни йиқитди. Жабрланувчининг ўзи 11 метрли нуқтадан адашмди.

Ўйин дуранг билан  тугайдиган кўринаётганди. Асосий вақт тугашига 1 дақиқа қолганида Димитри Пайе рақиб жарима майдончаси ташқарисида тўпни қабул қилди ва ҳимоячилар орасида бўлишига қарамай бирданига зарба берди. Тўп олис "тўққизлик"ка кириб кетди!

Ўйин қаҳрамони ўз мухлисларига ғалаба қувончини тақдим этди.

Евро-2016, "A" гуруҳи, 1-тур
Франция – Руминия 2:1 (0:0, 2:1)
Голлар: 1:0 – 57 Жиру, 1:1 – 65, пенальти Станку, 2:1 – 89 Пайе.
Франция – Льорис, Косьельни, Эвра, Санья, Рами, Матюиди, Канте, Пайе (Сиссоко, 90), Погба (Марсьяль, 77), Гризманн (Коман, 66), Жиру.
Руминия – Тэтэрушану, Кирикеш, Рац, Сэпунару, Григоре, Станчу (Кипчу, 72), Хобан, Пинтилий, Попа (Торже, 82), Станку, Андоне (Алибек, 61).
Огоҳлантиришлар: Кирикеш (32), Рац (45), Жиру (68), Попа (78).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 01:54, 11.06.2016.
Ўқилди: 7510 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик