Кириш Регистрация
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри 0-3 Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче

Сессия ўрнига Евро

Баҳо:
+ | -

ЭНГ ЁШИ - РАШФОРД. Англия миллий жамоаси мураббийлар штаби охир-оқибат, 18 ёшли Маркус Рашфордни Евро-2016 «заявка»сига киритди. Бу айримлар учун кутилган ҳолат бўлди. Бироқ кўпчилик инглизлар рўйхатидаги асосий «сенсация» ўрнида айнан ёш футболчи фамилиясига хитоб қиляпти. Ваҳоланки, Маркус қисқа вақт ичида бир қатор эътиборли натижаларга эришди:

s 18 ёшу 117 кунлигида «МЮ» учун еврокубокларда гол урди;

s 18 ёшу 120 кунлигида премьер-лигада дебют қилиб, «дубл»га эришди;

s 18 ёшу 141 кунлигида премьер-лига доирасидаги «Манчестер дербиси»да гол урди;

s 18 ёшу 208 кунлигида Англия терма жамоасида дебютини нишонлади ва гол муаллифи бўлди.

96 кун. Мухлислар Америка автомобиль маркаси номига ўхшаш фамилияни илк марта Англия терма жамоасининг Европа чемпионати учун танлаган якуний таркиби эълон қилинишидан атиги 96 кун олдин эшитишганди. Қарангки, Маркус Рашфорд бу орада анча-мунча нарсаларга улгурди:

1) «Манчестер Юнайтед» таркибидаги илк ўйинида «дубль» қайд қилиб, жамоаси учун  ЕЛ  1|8 финалига йўл очди;

2) Премьер-лигадаги дебют ўйини («Арсеналом»га қарши)ни ҳам 2та гол билан безади;

3) «Манчестер дербиси»да ягона голни ўз ҳисобига ёзиб қўйди;

4) Англия кубоги соҳибига айланди;

5) «МЮ» билан янги шартнома тузди - унда маоши миқдори бирданига нақ 17 марта кўпайтирилди;

6) Англия миллий жамоаси либосида майдонга тушганидан 138 сония ўтиб, ўз голлари ҳисобини очди;

7) Европа чемпионати «заявкаси»да ўзига жой ҳозирлади.

Сизчи, баҳорда нима қилдингиз? Табиийки, 18 ёшли Рашфорднинг кўплаб тенгдошлари асосий вақтларини дарсликлар устида ўтказишган. Ҳа, Маркус ҳам. Мисол учун, «Арсенал»га тортиқ этилган ўша «дубл»дан кейин микст-зонада ундан ушбу муваффақиятини қандай нишонлаши ҳақида сўрашди. Рашфорд шунда елка қисиб, оддий жавоб берди: «Ҳеч қандай. Негаки, эртага химиядан имтиҳон бор ва унга тайёрланишим керак». «Твиттер»да шу заҳоти ўсмир йигитга маслаҳат солишди: «Тестни икки марта текшир» (ўзига хос сўз ўйини - check ва Cech, «Арсенал» дарвозабони).

Умуман, талабалик масаласи Рашфордни бутун баҳор давомида «таъқиб» этди. Ҳужумчи навбатдаги голини ургач, кимдир яна ҳазилга асос топди: «Маркусга топширилган уй вазифаларини «МЮ» бош мураббийи Луи ван Гал бажариб беради, йигитча бунинг эвазига унинг исътефодан сақлаб қоляпти». Голландиялик мураббийнинг ўзи Рашфордни шахсий қутқарувчиси, деб ҳисобламади, албатта. «Маркус айнан мен ва клуб сиёсати туфайли имкониятга эга бўлди» - ҳазилнамо гапларга жиддий муносабат билдирди ван Гал. Лекин у унчалик ҳақ эмас. Аниқроғи, мутлақо ҳақ эмас. Зеро, агарда Мартиаль ЕЛ 1|16 финал босқичи жавоб ўйини («Мидтьюлланд»га қарши) олдидан чигалёзди машқлари чоғи жароҳатланмаганида, эҳтимол, Рашфорд мавсум юлдузчасига айланмасмиди? Чунончи, ўша пайт ван Гал ихтиёридаги кўплаб ҳужумкор футболчилар сафда эмасдилар. Хуллас, голланд мутахассиси тажрибасиз Рашфордни мажбурликдан асосий таркибга қўшганди. Энди айтингчи, у жароҳатлар эпидемиясига дуч келмаганида, шундай қарор чиқаришга жазм эта олармиди?

«Канонирлар» билан ўйиндан сўнг гўёки, бутун Англия ақлдан озди: таҳлилчилар янги-янги номлар ўйлаб топишди, газеталарда эса Рашфорд ўтмишини аниқлашга тушдилар. Зеро, у ҳақда ҳеч ким ҳеч нарса билмасди. Ҳаттоки, ҳар нарсани «билувчи» «Википедия»да Маркусга аталган кичиккина саҳифача ҳам йўқ эди. Энди эса Рашфорд ҳақида нақ 30та тилда маълумот олиш мумкин! Хуллас, аниқланишича, Рашфорд 7 ёшида «Ливерпуль» ва «Эвертон» таклифларига қиё боқмай, «Манчестер Юнайтед»ни танлаган. Кейинчалик «Манчестер Сити» вакиллари қўшни академиядаги иқтидорли болакайни ўз томонларига оғдиришга уринишган. Ушбу фактлар премьер-лиганинг янги юлдузи обрўсини фақат оширди. Ахир Англияда садоқат тушунчаси мухлислар томонидан ўзгача қадрланади. Шундай қилиб, Рашфорд «МЮ» академиясида барча босқичларни босиб ўтди. Унда айниқса, улғайиш жараёнининг якуний қисми жуда тез ортда қолди: якунланган мавсум навбати билан 18, 19 ва 21 ёшлилар жамоаларида ўйнади ва ниҳоят, «Манчестер Юнайтед»нинг асосий таркибига қўшилди. Чинакам ўсиш! Қизиғи, март ойига келиб, «МЮ»нинг тайёр ҳужумчисига айланган Рашфордни жамоанинг Каррингтондаги базаси кийиниш хонасига қўйишмади - ван Гал шу тариқа ўсмир йигитни юлдузлик касалидан ҳимоялашни ўйлади. Бир қарашда, Маркусга ҳозирча бундай хавф таҳдид солаётгани йўқ - у ўртамиёна автомобилдан фойдаланмоқда, мунтазам мактабга қатнаяпти, ваҳоланки, аллақачон барчасини йиғиштириб қўйиши мумкин эди. Ҳужумчи май ойигача ҳаттоки, шахсий агентга ҳам эга эмасди, лекин ақлни олувчи шиддатли чақнаши натижасида унга шунчаки, эҳтиёж сезди. Шунда ҳам Маркус кўп бош қотиргани йўқ ва ўзининг ҳуқуқий ишларини акаси - Дуэйнга топшириб қўя қолди. Яхшигина оилавий бизнес.

Мана, ака-ука Рашфордлар илк келишувни ҳам расмийлаштиришди. Қисқасини айтганда, клуб билан тузилган янги шартномага кўра, Маркус йилига 1,3 миллион фунт миқдорида маош оладиган бўлди. Талаба учун ақлга сиғмас «стипендия»! Бироқ бу рақамлар манчестерлик вундеркинднинг Англияда қанчалик машҳур эканлигини англатолмайди. Дейлик, баҳор мавсумида орқасига унинг фамилияси туширилган футболкалар Англиянинг энг йирик спорт дўконларидаги савдо ҳажми бўйича 19-ўринга чиқди. Бошқача айтганда, Маркус Рашфорд Англияда 19-рақамли юлдузга айланиб улгурди. Балки «уй вазифаси» ёхуд сессиядан ўтгач, рейтинги янада ошар... Ҳозирги ҳолатда Маркус учун сессия - бу Евро-2016.

ЭЪТИРОФ

- Маркус Рашфорд ва Криштиану Роналдуни ўзаро таққослаш мумкин эмас. Бу худди олма ва нокни бир-бири билан қиёслашдек гап. Луи ван ГАЛ («МЮ» бош мураббийи).

- Рашфорд - «Манчестер Юнайтед» орзусининг рўёби. У чинакам «сенсация», клубнинг охирги йиллардаги энг яхши ёш футболчиларидан биридир. Сэр Алекс ФЕРГЮСОН («МЮ» афсонаси).

«СЭ» - Ў. УМАРОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 18:40, 11.06.2016.
Ўқилди: 5814 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.