Европа чемпионатидаги дастлабки четлатиш Албания - Швейцария ўйинида юз берди. Албания терма жамоасининг сардори Лорик Цана 23-дақиқада қўполлиги учун биринчи марта огоҳлантирилди. 37-дақиқада эса тўпни қўли билан қайтаргани учун иккинчи сариқ карточкани олиб, майдондан четлатилди.
Ўйинни испаниялик ҳакам Карлос Веласко Карбальо бошқариб бормоқда.