Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

Евро-2016. Швейцария кичик ҳисобда Албанияни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Албания ва Швейцария терма жамоалари ўртасидаги баҳс тақдирини 5-дақиқада урилган гол ҳал қилди. Бурчакдан етказилган узатмага чиқиш чоғида албанлар дарвозабони Бериша хатога йўл қўйди. Швейцариялик Фабиан Шер бош билан бўш қолган дарвозани ишғол қилди.

31-дақиқада албанияликлар ҳисобни тенглаштириш учун жуда қулай имкониятга бўлишди. Майдон марказидан берилган узатма натижасида Садику яккама-якка вазиятга чиқди ва жарима майдончаси ичида йўллаган зарбани дарвозабон Зоммер қайтаришга муваффақ бўлди. 37-дақиқадан бошлаб албанияликлар бир киши бўлиб ўйнашга мажбур бўлдилар. Лорик Цана ўз жарима майдончаси олдида йиқилган ҳолатда тўпни бош билан қайтаришга ҳаракат қилди, аммо ета олмади. Натижада қўл билан уни қайтаришга мажбур бўлди,акс ҳолда швейцариялик футболчи бирга бир вазиятга чиқиб кетарди. Бу Албания сардорининг иккинчи сариқ карточкаси бўлди. Ушбу жарима зарбасини Беҳрамий йўллади. Бироқ тўп устунга тегиб қайтди.

Иккинчи бўлим эса ҳар иккала жамоа дарвозабонларининг қаҳрамонликлари остида ўтди. Албания посбони Бериша 3 марта яккама-якка вазиятда рақиб ҳужумчиларидан устун келди. Албанияликлар бир киши кам бўлиб ўйнаганига қарамай, дурангга эришишлари мумкин эди. Ўйиннинг асосий вақти тугашига 3 дақиқа қолганда Гаши бирга-бир вазиятга чиқиб кетди ва зарба йўллади. Тўп Зоммернинг қўлига тегиб, дарвоза устидан ўтиб кетди.

Шу тариқа, Швейцария дастлабки ўйинда 3 очкони қўлга киритди.

Евро-2016, "А" гуруҳи, 1-тур
Албания – Швейцария 0:1 (0:1, 0:0)
Гол: 0:1 – 5 Шер.
Албания – Бериша, Маврай, Цана, Аголи, Леняни, Жака (Каче, 62), Кукели, Роши (Цикалеши, 74), Абраши, Хюсай, Садику (Гаши, 82).
Швейцария – Зоммер, Шер, Родригес, Лихтштайнер, Журу, Шакири (Фернандес, 88), Жака, Бехрами, Жемаили (Фрай, 76), Мехмеди (Эмболо, 62), Сеферович.
Огоҳлантиришлар: Шер (13), Цана (23), Каче (63), Бехрами (67), Кукели (89), Маврай (90).
Четлатиш: Цана (37).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:51, 11.06.2016.
Ўқилди: 4129 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» Винисиус фақат битта клубга ўтиши мумкин деб ҳисобламоқда [6217]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [2922]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [2792]

«ПСЖ» «Реал»нинг ҳаракатларидан қаттиқ ғазабда: Парижликлар жавоб қайтармоқчи [2487]

"Барселона"нинг янги мавсум учун тахминий таркиби (фото) [2452]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [1837]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [1834]

ЖЧ-2026 финалидаги мағлубиятдан сўнг Аргентинада Скалонининг хонадони полиция томонидан қўриқланмоқда (+Видео) [1761]

“Реал” Винисиусга нарх белгилади — Sport.es [1709]

Пирлонинг Италия терма жамоаси мураббийлигига тайинланиши Манчинининг ғазабини келтирди [1668]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик