Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Англия ғалабани ушлаб қололмади

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоаси яққол устунлик қилган ўйинида, сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани ушлаб қололмади.

Биринчи бўлим Англиянинг тўлиқ устунлигида ўтди. Инглизлардан Руни, Лаллана ва Кейн ҳужумда фаол ўйин намойиш қилиб, бир қанча вазиятларга эга бўлишса-да, рақиб дарвозасини ишғол қила олишмади. Россия терма жамоаси асосий эътиборини ҳимояга қаратиб, рақиб ҳужумларини бартараф қилиш билан машғул бўлди. Дарвозабон Акинфеев бир нечта вазиятларда яхши ҳаракат қилиб, жамоасини муқаррар голлардан сақлаб қолди.

Иккинчи бўлимда ҳам вазият ўзгармади. Англия ҳужумда, Россия ҳимояда тўп сурди. 71-дақиқада Уэйн Руни ҳисобни очиши мукин эди. Унинг жарима майдони чизиғидан йўллаган кучли зарбасини Акинфеев қайтаришга муваффақ бўлди. 73-дақиқада эса ҳисоб очилди. Эрик Дайер жарима зарбасини қойилмақом тарзда амалга ошириб, Россия дарвозасини ишғол этди.

Шундан сўнг, инглизлар ҳисобни ушлаб қолиш илинжида ўйнай бошлашди. Бу эса ўзининг салбий самарасини берди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда, жарима майдонига оширилган тўпни ҳаммадан баланд сакраган Березуцкий боши билан парашют услубида дарвозага йўллади. Ҳарт тўпни нигоҳи билан кузатиб қолишдан бошқа чора тополмади – 1:1.

11 июнь. Марсель, «Велодром»

Англия – Россия 1:1 (0:0)

Голлар: Дайер (73) – В.Березуцкий (90+1)

Англия – Ҳарт, Кэйҳилл, Роуз, Уокер, Смоллинг, Алли, Дайер, Лаллана, Стерлинг (Милнер, 87), Кейн, Руни (Уилшер, 78).

Россия – Акинфеев, Игнашевич, Шченников, Смольников, Березуцкий, Головин (Широков, 77), Нойштедтер (Глушаков, 80), Шатов, Кокорин, Дзюба, Смолов (Мамаев, 85).

Огоҳлантиришлар: Кэйҳилл (62), Шченников (72).

 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:16, 12.06.2016.
Ўқилди: 7607 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.