Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино - Парма
14/03 01:00 Алавес - Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Йоахим Лёв: «Украиналик футболчиларнинг кучли томони қарши ҳужумлар ҳисобланади»

Баҳо:
+ | -

"Украина терма жамоасининг кучли томони қарши ҳужумлар ҳисобланади". Бундай фикрни учрашув олди матбуот-анжуманида Германия бош мураббийи Йоахим Лёв айтиб ўтди.

Европа чемпионатининг гуруҳ босқичидаги Германия ва Украина ўртасидаги учрашув 12 июнда Лиллда бўлиб ўтади. Учрашув тунги соат 00:00да бошланади.

"Бу ҳафтада биз рақибни таҳлил қилдик. Украина жуда жадал футбол ўйнайди ва улар барча 90 дақиқа юқори суръатларни ушлаб тура олади. Жамоанинг энг хавфли қуролларидан бири – тезкор қарши ҳужумлардир. Украина терма жамоаси сафида ўйиннинг бу услубига жуда мос келувчи 3-4 ўйинчи бор", деб айтди Лёв.

Лёв якшанба кундаги учрашувга Германияни сардорлик боғичида майдонга олиб тушадиган футболчи номини айтмади. Бастиан Швайнштайгер март ойида тиззасидан жароҳат олган, бироқ жамоа таркибига киритилган.

"Сардорни эртага айтаман, Швайнштайгер мен учун жамоа сардори бўлиб қолади ва у мусобақада аниқ ўйнайди. Агар у чиқмаса, унда бизда бу роль учун номзодлар талайгина: Хедира, Хуммельс, Мюллер, уларнинг барчаси бирдек қимматли ўйинчилар", — деб айтди Лёв.

Мураббий Германия учун у фаворит ҳисобланадиган ўйинлар осон бўлмаслигини таъкидлаб ўтди. "Кеча биз Франция қандай қийинчилик билан руминларни ютганини кўрдик. Ҳеч нарса кутилмайдиган жамоалар борган сари мудофаада яхши ўйнамоқдалар. Руҳий босимга келсак, биз учун бу муаммо бўлмайди. Охирги йилларда бизнинг жамоа йирик мусобақаларнинг яримфинал ва финалларида бир неча бор ўйнаган, ўйлайманки, биз босимни енга оламиз", — деб қўшимча қилди Лёв.

Германия билан бир гуруҳда Украинадан ташқари, Польша ва Шимолий Ирландия ҳам ўйнайди.

Манба: kun.uz
Киритилди: 09:21, 12.06.2016.
Ўқилди: 3305 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.