Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Ҳожсон Березуцкий ҳақидаги саволдан кейин тутақиб кетди

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоаси бош мураббийи Рой Ҳожсон Евро-2016 турниридаги Россияга қарши ўйиндан кейин ўтказилган матбуот анжумани вақтида ўйин охирида ҳисобни тенглаштирган россияликлар ҳимоячиси Василий Березуцкий ҳақидаги саволдан кейин асабийлашди.

Бу вазиятда россиялик журналистлардан бири ундан "Бу ўйиндан кейин Березуцкийнинг фамилиясини эслаб қолдингизми?" дея сўраган.

Русча берилган саволни таржимон орқали тинглаган мураббий тутақиб кетган.

"Бу жиддий саволми? Сиз бу саволни жиддий савол деб ҳисоблайсизми?! Мен Россия терма жамоасидаги барча футболчиларни яхши танийман. Биз уларнинг ҳар бирини ўрганиб чиққан ҳолда ўйинга тайёрланганмиз. Сиз бу саволингиз билан мени ҳақоратладингиз. Бу орқали бугунги ўйинга ўз муносабатингизни кўрсатдингиз", деган инглизлар мураббийи.

Россия ва Англия терма жамоалари турнирдаги илк учрашувларида 1:1 ҳисобини қайд этишди. Марсель шаҳридаги "Велодром" ўйингоҳида 11 июнь оқшомида кечган учрашувнинг 73-дақиқасида инглизлар ҳимоячиси Эрик Дайер жарима зарбасини голга айлантирган бўлса, ўйин якунланиши арафасида россияликлар ҳимоячиси Василий Березуцкий боши билан Жо Ҳарт дарвозасини ишғол этиб ҳисобни тенглаштирди.

Манба: tribuna.uz
Киритилди: 13:54, 12.06.2016.
Ўқилди: 11439 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.