Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 19:30 Нефтчи - Пахтакор
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Польша кичик ҳисобда Шимолий Ирландияни енгди

Баҳо:
+ | -

Биринчи бўлимда Польша катта устунликка эришиб, рақиб дарвозаси олдида бир қанча хавфли вазиятларни содир қилди. Левандовски ва Милик қулай имкониятлардан фойдалана олмади. Шимолий ирландияликлар асосий эътиборини ҳимояга қаратиб, ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолиш ҳақида ўйлашди.

Иккинчи бўлимда ҳам вазият ўзгармади. Польша тезкор ва ҳужумкор ўйин намойиш қилиб, рақибни ўз жарима майдонига қамаб қўйди.

51-дақиқада бу ҳаракатлар ўз самарасини берди. Ўнг қанотдан оширилган тўпни жарима майдони ичида қабул қилиб олган Аркадиуш Милик яқин масофадан кучли зарба йўллаб, ҳисобни очди.

Шундан сўнг, шимолий ирландияликлар ўйинни бироз тенглаштира олишди. Майдон марказида фаолликни ошириб, олдинга дадил ўта бошлашди. 71-дақиқада эса ҳисоб тенглашиши мумкин эди. Конор Вашингтон дарвозабон юзма-юз чиқиб борди, аммо тўпга зарба беришга улгурмади.

Қолган дақиқаларда Польша терма жамоасида вазиятлар кўпроқ бўлди. Лекин Блашчиковски ва Левандовски томонидан йўлланган кучли зарбаларга аниқлик етишмади.

Шимолий Ирландия эса ҳарчанд уринмасин Польша ҳимоясини ёриб ўта олмади.

12 июнь, Ницца, «Стад де Нис»

Польша – Шимолий Ирландия 1:0 (0:0)

Гол: Милик (51)

Польша – Шченсни, Глик, Енжейчик, Пишчек, Паздан, Блашчиковски (Гросицки, 80), Криховяк, Мончиньски (Йодловец, 78), Капустка (Пешко, 88), Милик, Левандовски.

Шимолий Ирландия – Макговерн, Кэткарт, Маколи, Эванс, Макнейр (Даллас, 46), Норвуд, Бэйрд (Уорд, 76), Дэвис, Фергюсон (Вашингтон, 66), Маклафлин, Лаферти.

Огоҳлантиришлар: Капустка (65), Кэткарт (69), Пишчек (89).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:48, 12.06.2016.
Ўқилди: 4475 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.