Кириш Регистрация
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа 3-0 Кальяри
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма

Фотиҳ Терим: «Мен ўйинга ҳакам Эрикссоннинг белгиланишини истамаганмидим? Ҳа, мен бу ҳақда айтганман»

Баҳо:
+ | -

Туркия терма жамоаси бош мураббийи Фотиҳ Терим Туркия Евро-2016’даги дастлабки учрашувда Хорватияга мағлуб бўлгандан кейин ўз фикрларини айтиб ўтди. Учрашув хорватларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Учрашувдаги ягона тўпни Лука Модрич киритди.

— Мусобақани тегишлича бошлай олмаганимиз аянчлидир. Биринчи бўлимда жамоа яхши ўйнади, бизда кўп имкониятлар бўлди. Бироқ танаффусдан кейин, айниқса 60-дақиқадан кейин тезликни туширдик.

Хорватия 2-бўлимда яхши ўйнади. Бизга мусобақада узоққа боришга қодир кучли рақиб қарши турди. Испания ва Чехия билан яна иккита ўйин бор. Ғолиб бўлиш учун барча кучимизни берамиз.

— Мағлубиятдан қандай сабоқлар чиқариш лозим?
— Тўпга кўпроқ эгалик қилиш керак. 1-бўлимда бунинг уддасидан чиқдик – тенг ўйин бўлди. Бундан ташқари, бизда ҳисобни очиш учун жуда яхши имконият бўлди. Сабоқ шундаки, тўпни енгил йўқотиб, сўнгра унинг кетидан югуриб юриш ярамайди. Рақибга кўпроқ босим ўтказиш лозим.

— Сиз учрашувга швециялик ҳакам Эрикссоннинг белгиланишини истамаганингиз ростми?
— Ҳа мен бу ҳақда айтгандим, — деб жавоб берди "Император".

Манба: tribuna.uz
Киритилди: 09:30, 13.06.2016.
Ўқилди: 4820 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.