Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

Анонс. "Сокин Италия" ва "Шижоатли Бельгия" тўқнашуви

Баҳо:
+ | -

Бугун, Европа чемпионатининг тўртинчи кунидаги охирги учрашув Бельгия ва Италия ўртасида кечади. Лион шаҳридаги "Стад де Люмьер" стадионида Тошкент вақти билан соат 23:55да бошланадиган бу учрашувга англиялик ҳакам Марк Клаттенбург тайинланган. 

Кейинги йилларда кучли таркиб ҳосил қилган Бельгия ва 2012 йилги Европа чемпионати финалчиси бўлмиш Италия терма жамоаси учрашувини бу йилги турнирнинг биринчи тури доирасидаги энг марказий учрашув сифатида кутишмоқда. "Қизил иблислар" биринчи учрашувданоқ ўзларининг неларга қодирлигини кўрсатиб қўймоқчи. Италияликлар ҳам шунчаки таслим бўлишга рози эмас.

Турнирга тайёргарлик даврида икки терма жамоа ҳам бир қатор ўртоқлик учрашувлари ўтказди. Итальянлар шотландларга ва финнларга қарши ўйинлар ўтказди ва бу ўйинларда биринчи рақам остида ҳаракат қилган бўлсада, асосан ҳимоявий ўйин кўрсатди. Антонио Конте шогирдларининг навбатдаги рақиблари эса бутунлай бошқа даражадаги жамоа. "Қизил иблислар" ҳужумкор ўйин кўрсатади, ҳимоя эса барқарор эмас, норвегларга ва финнларга қарши ўйинларда бу кўриниб қолди.

Икки терма жамоа шу вақтгача 21 марта ўзаро учрашув ўтказган, италияликлар ҳисобида 13та ғалаба. 4та учрашувда бельгияликлар устун келган, яна 4та учрашувда дуранг қайд этилган. Жамоаларнинг охирги учрашуви 2015 йилнинг 13 ноябрида кечган. Бу ўртоқлик учрашувида бельгияликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу Бельгиянинг ФИФА рейтингидаги етакчи сифатидаги илк учрашуви эди.

Бельгиянинг Европа чемпионатидаги энг юқори натижаси 1980 йилда қайд этилган. Ўшанда бельгияликлар финалда ГФРга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган.

Айни вақтда жамоаларда бош мураббий сифатида ишлаётган Марк Вильмотс ва Антонио Конте терма жамоалар футболчилари сифатида 2000 йилги Европа чемпионатида бир-бирига қарши чиққанди.

Бельгия Европа чемпионатида шу вақтгача 4 марта иштирок этган (1972, 1980, 1984 ва 2000 йилларда).

Италия эса шу вақтгача турнирнинг 9 карра иштирокчиси бўлган. 1968 йили итальянлар ўз уйларидаги турнирда ғалаба қилган, икки марта финалда мағлуб бўлган (2000, 2012).

Италия терма жамоаси Антонио бошқаруви вақтида ҳали бирон марта ютқазмаган.

Тахминий таркиблар:

Бельгия:

 Италия:

 
Манба: tribuna.uz
Киритилди: 17:41, 13.06.2016.
Ўқилди: 5000 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.