Кириш Регистрация

Австрия-Венгрия. Учрашувга оид қизиқарли фактлар

Баҳо:
+ | -

Бугун Европа чемпионатининг "Ф" гуруҳидан ўрин олган Австрия-Венгрия термалари ўйини бўлиб ўтади.

Қуйида мазкур учрашувига оид фактлар билан танишишингиз мумкин.

1. Ушбу жамоалар шу кунга қадар 137 марта тўқнаш келишган. Ўйинларнинг 67 тасида Венгрия, 40 тасида Австрия ғалаба қозонган бўлса, қолган 30 беллашувда муроса кўчаси танланган. Тўплар нисбати 301:252 Венгрия фойдасига!

2. Австрия термаси Европа чемпионатида 3 ўйин ўтказиб, 1 дуранг ва 2 мағлубият қайд этган. Тўплар нисбати 1:3

3. Венгрия термаси Европа чемпионатида 4 ўйин ўтказиб, 1 ғалаба, 3 мағлубият қайд этган. Тўплар нисбати 5:6

4. ФИФА рейтингида Австрия 10, Венгрия 20-ўринда бормоқда.

5. Австрия тарихидаги энг яхши тўпурар: Тони Полстер (44 гол) ҳисобланади.

6. Венгрия тарихидаги энг яхши тўпурар: Ференц Пушкаш (84 гол) ҳисобланади.

7. Австриянинг лақаби "Жамоа", Венгриянинг лақаби эса "Қудратли мадиёрлар"

8. Мазкур беллашув Бордо шаҳридаги 42000 мухлисга мўлжалланган "Матмю Атлантик" стадионида бўлиб ўтади.

9. Австрия термасига швейцариялик Марсел Коллер, Венгрия термасига эса германиялик Бернд Шторк мураббийлик қилади.

10. Ушбу ўйинни Франциялик Клеман Турпен бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Фурқат Юсупов тайёрлади
Манба: Jayhun.uz (Furkat.uz)

Киритилди: 17:31, 14.06.2016.
Ўқилди: 4443 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [5908]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3421]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3033]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2687]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2114]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [2027]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2003]

Оғир мағлубиятдан сўнг Гаттузонинг ўзига келиши қийин бўлган [1922]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [1902]

"Мираброр Усмонов кубоги-2026": Ўзбекистон U-20 Саудия Арабистони пенальтилар сериясида мағлуб этди [1814]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик