Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал 2-0 Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло 3-1 Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон 3-0 Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити 3-0 Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм 2-0 Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут 0-0 Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

Евро-2016. Франция Албанияни енгиб, кейинги босқичга чиқди

Баҳо:
+1 | -

Франция терма жамоаси жуда қийин кечган баҳсда Албанияни 2:0 ҳисобида мағлуб этди ва кейинги босқичга чиқиш масаласини ҳал қилди.

Бутун ўйин давомида ташаббусга эга бўлган французлар рақиб дарвозасига йўл тополмай жуда қийналишди. Биринчи бўлимда ҳар иккала терма жамоада яхши вазиятлар бўлди. Жиру ва Марсиал ҳужумда бир қатор имкониятлардан фойдалана олишмади. Ўз навбатида албаниялик футболчилардан Леняни ва Мемушайнинг зарбалари хавфли бўлди, уларга ҳам аниқлик етишмади.

Иккинчи таймда Мемушай ва Жирунинг зарбаларидан сўнг, тўп дарвоза устунига тегиб қайтди. Ўйин дуранг ҳисобида якунланадигандек туюлганда Франция барибир гол ура олди.

90-дақиқада Одил Рами ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига етказганида, ҳимоячилар эътиборидан четда қолган Гризманн боши билан аниқ зарба йўллаб, ҳисобни очди.

Бор кучи билан олдинга ташланган албанияликлар сўнгги дақиқаларда рақибнинг тезкор қарши ҳужумини ўтказиб юборишди. Тиниб-тинчимаган Димитри Пайет чап қанотдан жарима майдонига кириб келди ва бир алдамчи ҳаракатда икки ҳимоячини алдаб ўтиб, дарвозанинг узоқ бурчагига тўпни йўллади.

Бу ғалабадан сўнг Франция кейинги босқичга чиқиш масаласини ҳал қилди. Албанияда ҳам плей-оффга чиқиш имконияти бор. Бунинг учун улар сўнгги турда Руминияни мағлуб этишлари шарт.

15 июнь, Марсель, «Велодром»

Франция – Албания 2:0 (0:0)

Голлар: Гризманн (90), Пайет (90+5)

Франция – Льорис, Рами, Эвра, Санья, Косьельни, Канте, Матюиди, Пайет, Коман (Гризманн, 68), Марсиал (Погба, 46), Жиру (Жиньяк, 77).

Албания – Бериша, Леняни, Маврай, Айети (Весели, 85), Лиля (Роши, 71), Мемушай, Кукели (Жака, 74), Хюсай, Абраши, Аголи, Садику.

Огоҳлантиришлар: Кукели (55), Абраши (81), Канте (88).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:02, 16.06.2016.
Ўқилди: 8574 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.