“Вест Ҳэм” бош мураббийи Славен Билич Евро-2016 мусобақасидаги Франция ҳамда Албания учрашувини Британиянинг ITV телеканали студиясида томоша қилди.
Мураббий ўзининг “Вест Ҳэм”даги шогирди Пайенинг голини антиқа тарзда нишонлади – у студиядаги стол устига чиқиб нишонлади.
Эслатиб ўтамиз, франциялик футболчи ўйиннинг 96-дақиқасида гол уришга муваффақ бўлган эди.
Маълумот учун, ўтган мавсумда Пайет “Вест Ҳэм” таркибида 38 ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол ва 15 та голли узатмага муаллифлик қилди.