Кириш Регистрация

Россия – Словакия ўйини пайти файер ёққан мухлиснинг шахси аниқланди

Баҳо:
+ | -

Россия – Словакия (1:2) ўйини пайти, трибунада файер ёққан мухлиснинг шахси аниқланди, деб хабар беради «Бизнес Online».

Денис Глушаков 80-дақиқада ҳисобни қисқартиргач, россиялик мухлислар ўтирган трибунада файер ёқилган. Ўйиндан сўнг кузатув видеокамералари ёзуви ўрганиб чиқилиб, файерни ёққан шахс қозонлик футбол мухлиси Азамат Содиқов экани аниқланди.

Эслатиб ўтамиз, Евро-2016 пайтида трибуналарда пиротехник воситалар ва файерлардан фойдаланиш қатъий тақиқланган. Қоида бузилган тақдирда, мамлакат футбол федерациясига нисбатан жарима солиш жазоси қўлланади. Агар Россия футбол иттифоқи бу можаро юзасидан жаримага солинса, у ҳолда РФИ файерни ёққан мухлисдан суд орқали жаримани ундириб олиши мумкин.

Манба: www.championat.com
Киритилди: 13:52, 16.06.2016.
Ўқилди: 6903 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.