Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Евро-2016. Англия сўнгги дақиқада Уэльсдан ғалабани тортиб олди

Баҳо:
+ | -

Европа чемпионатининг 2-тури доирасида мухлислар Британия дербсига гувоҳ бўлишди. Қизиқарли кечган ўйинда Англия терма жамоаси сўнгги дақиқаларда Уэльсни мағлуб этишга муваффақ бўлди.

Ваҳоланки, биринчи бўлимда уэльсликлар ҳисобда олдинга чиқиб олишганди. Дарвозага 40 метрлардан белгиланган жарима зарбасини Бэйл тепди. Тўп Ҳартнинг қўли орқали устунга тегиб, чизиқни кесиб ўтди.

Иккинчи бўлим бошида Ҳожсон амалга оширган ўйинчи алмаштиришлар ўз самарасини берди. Дастлаб Старриж жарима майдончаси чап томонидан тўпни дарвозабон майдончаси чизиғи устига кўтарди. Тўп ҳимоячи Эшли Уильямсннг бошидан пассив офсайдда турган Вардига келиб тушди ва Жейми 2 метрдан дарвозани ишғол қилди.

Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларнинг иккинчиси Старриж ўзи бошлаган ҳужумни ўзи якунига етказди. Яқин масофадан йўлланган зарбани Уэльс посбони қайтара олмади.

Ушбу ғалабадан кейин Англия терма жамоаси ҳисобидаги очколар сони 4тага етди. "В" гуруҳида Уэльс ва Словакия ҳисобида 3, Россияда 1 очко бор.

Евро-2016. "В" гуруҳи, 2-тур
18:00. АНГЛИЯ - УЭЛЬС - 2:1
Голлар: 0:1 – 42 Бэйл, 1:1 – 56 Варди, 2:1 – 90 Старридж.
Англия – Харт, Кэйхилл, Роуз, Уокер, Смоллинг, Алли, Дайер, Лаллана (Рэшфорд, 73), Стерлинг (Старридж, 46), Кейн (Варди, 46), Руни.
Уэльс – Хеннесси, Уильямс, Дэвис, Тэйлор, Честер, Бэйл, Рэмзи, Робсон-Кану (Уильямс, 72), Аллен, Ледли (Эдвардс, 67), Гантер.
Огоҳлантириш: Дэвис (61).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:00, 16.06.2016.
Ўқилди: 7464 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5735]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [3948]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3362]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3250]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [3147]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [3024]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [2942]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2614]

ФИФА ЖЧ-2026нинг мухлислар талқинидаги рамзий терма жамоасини эълон қилди [2375]

“Барселона” ЖЧ-2026 ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2100]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик