Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Евро-2016. Германия - Польша ўйинида ҳисоб очилмади

Баҳо:
+ | -

Германия ва Польша терма жамоалари ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади. Бу Европа чемпионатидаги илк голсиз ўйин бўлди.

Биринчи бўлимда жамоалар эҳтиёткорона ўйнадилар, иложи борича ҳимояда хатога йўл қўймаслик ҳақида қайғурилди. Устунлик Германия томонда бўлди. Улар бир қанча яхши имкониятлардан фойдалан олишмади.

4-дақиқада чап қанотдан жарима майдонига оширилган тўпни Марио Гётце боши билан дарвоза томон йўллади. Тўп ноаниқ кетди. Орадан сал ўтгач, Мюллер чап қанотдан тўпни жарима майдонига етказганида, Кроос яқин масофадан дарвоза томон кучли зарба йўллади. Унинг зарбаси ҳам ноаниқ бўлди.

Шундан сўнг ўйин бироз тинчланди. Польша ҳам дадил ҳужумга ўтиб, рақиб дарвозаси олдига яқиналашиб борди. Аммо иш хавфли вазиятларгача етиб бормади.

Иккинчи бўлимда вазият ўзгармади. Тўпга эгалик қилишда немислар устун бўлишди. Бироқ Польша ҳам бир қатор хавфли вазиятларни ярата олди.

46-дақиқада ўнг қанотдан оширилган тўпни Милик яқин масофадан дарвозага йўллай олмади. Унга ҳеч ким ҳалал бермаётганди. Шу заҳотиёқ уюштирилган қарши ҳужумда Гётце ҳисобни очиши мумкин эди. У ўнг қанотдан жарима майдонига ёлғиз кириб келди ва зарба йўллаганида дарвозабон қайтара олди.

Бўлим ўртасида Польша кетма-кет учта вазиятни кўкка совурди. Милик чамаси 26 метрдан жарима зарбасини амалга оширди. Унинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди. Орадан бироз ўтгач, Левандовски Нойер билан яккама-якка чиқиб, зарба йўлламоқчи бўлганида, Боатенг тўп йўлини тўсиб қолди.

69-дақиқада эса Милик рақибни яна бир бор кечирди. Гросицки чап қанотдан тўпни жарима майдонига етказиб берганида, Милик тўпга тайинли зарба беролмади.

Сўнгги дақиқалар Германия устунлигида ўтди. 86-дақиқада Ҳёведес ажойиб комбинациядан сўнг дарвозабон билан юзма-юз чиққанди, бироқ ҳимоячилар унинг зарбасини тўсиб қолишди.

Шу тариқа Германия ва Польша дуранг натижа қайд этишди.

16 июнь, Париж, «Стад де Франс»

Германия – Польша 0:0

Германия – Нойер, Боатенг, Хектор, Хеведес, Хуммельс, Гетце (Шюррле, 66), Кроос, Ўзил, Хедира, Дракслер (Гомес, 72), Мюллер.

Польша – Фабианьски, Глик, Енжейчик, Пишчек, Паздан, Блашчиковски (Капустка, 80), Криховяк, Мончиньски (Йодловец, 76), Гросицки (Пешко, 87), Милик, Левандовски.

Огоҳлантиришлар: Хедира (3), Ўзил (34), Мончиньски (45), Гросицки (55), Боатенг (67), Пешко (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:08, 17.06.2016.
Ўқилди: 3898 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.