Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-0 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Евро-2016. Италия яна ўз услубида ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

Италия терма жамоаси гуруҳнинг иккинчи ўйинида ҳам ўз услубида ғалаба қозонди. Сўнгги дақиқаларда Швеция ўз дарвозасидан гол ўтказиб юбориб, мағлубият аламини тортишга мажбур бўлди.

Ибраҳимович жамоадошлари 1-турда Ирландия билан дуранг ўйнагани боис, бу баҳсда мағлуб бўлишга ҳақлари йўқ эди. Аммо шведлар "скуадро адзурра" дарвозасига йўл топа олмадилар. Беш нафар ҳимоячи билан ўйнаган Конте жамоаси 80 дақиқа давомида фақат мудофаа ҳақида бош қотирди, катта куч билан олдинга ўтмади. Натижада мухлислар хавфли вазиятларга гувоҳ бўлишмади. Фақатгина сўнгги 10 дақиқа ичида итальянликлар иккита вазият яратишди ва уларнинг бирини гол билан якунлашди.

Дастлаб Флоренци чап қанотдан узатма берганидан кейин Пароло бош билан берган зарба натижасида тўп дарвоза тўсинига тегиб, юқорига кўтарилиб кетди. Ўйин тугашига 2 дақиқа қолганида эса Кьеллини қанотдан тўпни улоқтириб бергани кейин Эдер тўпни эгаллади ва ҳимоячиларни чалғитганча жарима майдончасига кирар-кирмас аниқ зарба билан дарвоза бурчагини ишғол қилди.

Натижада Италия икки ўйиндан кейин 6 очко билан муддатидан аввал плей-офф йўлланмасини ҳал қилди. Швеция ҳисобида ҳозирча 1 очко бор, холос.

Евро-2016. "Е" гуруҳи, 2-тур
ИТАЛИЯ - ШВЕЦИЯ - 1:0 (0:0)
Гол: Эдер (88)
Италия – Буффон, Бардзальи, Бонуччи, Кьеллини, Пароло, Флоренци (Стураро, 85), де Росси (Мотта, 74), Кандрева, Жаккерини, Пелле (Дзадза, 60), Эдер.
Швеция – Исакссон, Линделеф, Ольссон, Юханссон, Гранквист, Ларссон, Экдаль (Левицки, 79), Чельстрём, Форсберг (Дурмаз, 79), Гвидетти (Берг, 85), Ибраҳимович.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:55, 17.06.2016.
Ўқилди: 5920 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [9247]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5536]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3741]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2975]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2366]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2329]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1658]

"Атлетико" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйин олдидан шов-шувли баёнот берди [1520]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1465]

Ким фаворит? Суперкомпьютер 2025/26 йилги мавсумда Чемпионлар Лигаси ғолибини тахмин қилди [1337]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик