Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо 1-0 Парма
17/05 15:00 Женоа 1-2 Милан
17/05 15:00 Ювентус 0-2 Фиорентина
17/05 15:00 Пиза 0-3 Наполи
17/05 15:00 Рома 2-0 Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер 1-1 Верона
17/05 19:00 Эвертон 1-3 Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс 1-0 Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Евро-2016. Бельгия йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

Юлдузли таркибга эга бўлган Бельгия терма жамоаси ниҳоят Европа чемпионатида ўзини яхши томондан кўрсата олди. Марк Вильмотс шогирдлари гуруҳ босқичининг 2-тури доирасида Ирландия устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонишди.

Биринчи бўлимда ирландликлар яхши ҳимояланишди ва ўз дарвозаларини голдан сақлаб қола олишди. Аммо иккинчи таймда "қизил иблислар" рақибни бутунлай таслим этишнинг уддасидан чиқди.

Иккинчи 45 дақиқалик дебютидаёқ бельгияликлар ҳисобни очишди. Қарши ҳужумда Де Брёйне майдон марказидан ўнг қанот бўйлаб икки ҳимоячидан ўтиб кетди ва Лукаку узатма берди. Ромелу жарима майдончаси ярим айланаси ичида чап оёқда ўта аниқ зарба билан дарвоза бурчагини нишонга олди.

Ўтказиб юборилган голдан кейин Ирландия ҳужумга ўтишга ҳаракат қилди. Улар буни уддалай олишмади, боз устига, қарши ҳужумда яна иккита гол ўтказиб юборишди. 61-дақиқада ўнг қанотдан етказилган узатмани Витсель 10 метрлардан бош билан дарвозага жойлаб қўйди. Орадан 9 ўтиб, ҳисоб йирик кўринишга келди. Мёнье ҳимояда тўпни эгаллаб олиб, олдинга ўтаётган Азарни тўп билан таъминлади. Эден бир ҳимоячидан қочиб кетиб жарима майдончасига кирди ва ёлғиз турган Лукакуга узатма берди. Ҳужумчи яккама-якка вазиятда дарвозани ишғол қилди.

Ушбу ғалабадан кейин Бельгия терма жамоаси 3 очко билан гуруҳда 2-ўринга чиқиб олди. Италия 6 очко билан плей-оффга чиқиб бўлди. Ирландия ва Швеция ҳисобида 1 очко бор.

Евро-2016. "Е" гуруҳи. 2-тур
БЕЛЬГИЯ - ИРЛАНДИЯ - 3:0 (0:0)
Голлар: 1:0 – 48 Лукаку, 2:0 – 61 Витцель, 3:0 – 70 Лукаку.
Бельгия – Куртуа, Алдервейрелд, Вертонген, Менье, Вермален, Витцель, Дембеле (Наингголан, 57), де Брюйне, Феррейра Карраско (Мертенс, 64), Азар, Лукаку (Бентеке, 82).
Ирландия – Рэндолф, О′Ши, Уорд, Коулмэн, Кларк, Маккарти (Макклейн, 62), Уэлан, Хулахан (Макгиди, 71), Хендрик, Брэйди, Лонг (Кин, 79).
Огоҳлантиришлар: Хендрик (42), Вермален (49).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:50, 18.06.2016.
Ўқилди: 6437 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [7366]

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [2919]

Кейн «Бавария»дан кетишга ва «Барселона» футболчисига айланишга қарор қилди [1945]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1784]

Zo'r TV телеканали 17-май куни «Севилья» - «Реал» ва «Барселона» - «Бетис» ўйинини жонли трансляция қилади [1729]

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Жанубий Кореяни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди [1604]

Моуриньо: «Бенфика»да қолиш эҳтимолим 99 фоизни ташкил этади» [1593]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1546]

Туркия суперлигаси. Файзуллаев ассист қайд этган ва Шомуродов гол урган баҳсда «Башакшеҳир» ғалаба қозонди [1536]

ЎзПФЛ «Динамо» клуби бош мураббийи Вадим Абрамовни расман огоҳлантиради [1491]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик