Кириш Регистрация
08/05 23:45 Торино - Сассуоло
09/05 00:00 Леванте - Осасуна
09/05 16:30 Ливерпуль - Челси
09/05 17:00 Эльче - Алавес
09/05 18:00 Кальяри - Удинезе
09/05 19:00 Фулхэм - Борнмут
09/05 19:00 Брайтон - Вулверхэмптон
09/05 19:00 Сандерленд - Ман. Юнайтед
09/05 19:15 Севилья - Эспаньол
09/05 21:00 Лацио - Интер
09/05 21:30 Манчестер Сити - Брентфорд
09/05 21:30 Атлетико - Сельта
09/05 23:45 Лечче - Ювентус
10/05 00:00 Реал Сосьедад - Бетис

Америка кубоги-2016. Аргентина — ярим финалда!

Баҳо:
+ | -

Копа Америкада ғолибликка асосий даъвогар ҳисобланаётган Аргентина терма жамоаси чорак финалда Венесуэла устидан йирик ҳисобда зафар қучди.

Ўйин бошидан ташаббусни қўлга олган аргентиналиклар тезкор гол уришнинг уддасидан чиқишди. Мессининг олис масофадан берган заргарона узатмасини Игуаин маҳорат билан дарвозага жойлаб қўйди. Орадан кўт ўтмасдан Леонинг ўзи ҳам рақиб дарвозасини ишғол қилиши мумкин эди. Бироқ дарвозабоннинг хатосидан сўнг Месси бўш қолган дарвозага олис масофадан аниқ зарба йўллай олмади.

28-дақиқага келиб Гонсало Игуаин "дубл"ни расмийлаштирди. Бунда рақиб ҳимоячиси унга "ёрдам" бериб юборди. У тўпни дарвозабонга етказиш чоғида аргентиналик ҳужумчини яккама-якка вазиятга чиқариб юборди. Биринчи бўлим сўнгида Венесуэла устунликка эга бўлди ва пенальти ишлади. Сейхас ижро этган "Паненка" зарбасини Ромаро қайтарди.

Иккинчи бўлимда Гайтаннинг узатмасидан кейин Месси дарвозабон билан юзма-юз вазиятга чиқди ва рақибини доғда қолдирди. Орадан 10 дақиқа ўтиб Рондон ҳисобни биттага қисқартиртирди. Аммо орадан яна бир дақиқа ўтар-ўтмас Мессининг узатмасидан кейин Ламела ҳисобни йирик кўринишга келтирди.

Шу тариқа, Лионель Месси ўз ҳисобига битта гол ва иккита голли узатма ёзди ҳамда учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Аргентина эса ярим финалга йўл олди ва финал йўлланмаси учун АҚШга қарши майдонга чиқади.

Евро-2016. Чорак финал
Аргентина – Венесуэла 4:1 (2:0, 2:1)
Голлар: 1:0 – 8 Игуаин, 2:0 – 28 Игуаин, 3:0 – 60 Месси, 3:1 – 70 Рондон, 4:1 – 71 Ламела.
Аргентина – Ромеро, Меркадо, Отаменди, Фунес Мори, Рохо, Фернандес, Маскерано, Банега (Биглия, 80), Месси, Игуаин (Агуэро, 74), Гайтан (Ламела, 67).
Венесуэла – Эрнандес, Гонсалес, Анхель, Вискаррондо, Фельчер, Герра, Ринкон (Веласкес, 85), Фигера, Сейхас (Аньор, 55), Рондон, Мартинес (Дель Валье, 80).
Огоҳлантиришлар: Сейхас (4), Гайтан (27), Анхель (52), Фигера (63), Рондон (77).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 08:25, 19.06.2016.
Ўқилди: 8933 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» кийиниш хонасидаги жанжалдан кейин Килиан Мбаппенинг реакцияси маълум бўлди (видео) [4989]

Вальверде Тчуамени билан низо сабабини тушунтирди [3424]

«Реал» Вальверде ва Тчуамени машғулотда иштирок этган суратларни эълон қилди (фото) [3040]

«Реал» бош мураббий лавозими учун уч нафар якуний номзодни танлаб олди [2450]

«Манчестер Сити» ҳимоячиси «Барселона» учун арзон вариант бўлиб турибди [1676]

«Реал» Вальверденинг аҳволи ҳақида маълумот берди [1654]

«Реал» футболчилари муштлашувдан кейин машғулотни бекор қилишни сўради [1618]

«Абдуқодир Ҳусанов яқин вақт ичида «Реал», «Барселона» ва «Бавария» нишонига айланади» — «Сити» собиқ футболчиси [1539]

Моуриньо Мбаппе учун алоҳида режа тайёрлаб қўйган — манба [1537]

«Реал» футболчилари Альваро Арбелоага ҳақоратли лақаб қўйишди. Мураббий эса уларни жазолади [1510]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик