Кириш Регистрация
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон 0-0 Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид 2-0 Леванте
17/01 19:00 Удинезе 0-1 Интер
17/01 20:00 Челси 2-0 Брентфорд
17/01 20:00 Лидс 1-0 Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль 1-1 Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд 2-1 Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм 1-2 Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка 3-2 Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия 1-2 Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи 1-0 Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна 3-2 Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест 0-0 Арсенал
18/01 00:45 Кальяри 1-0 Ювентус
18/01 01:00 Бетис 2-0 Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано
19/01 00:45 Милан - Лечче
19/01 01:00 Реал Сосьедад - Барселона
19/01 22:30 Кремонезе - Верона

“Нефтчи” – “Насаф” учрашуви олдидан

Баҳо:
+ | -

“Насаф” жамоаси навбатдаги 13-тур учрашувини Фарғонада “Нефтчи” жамоасига қарши ўтказади. Учрашув 21 июн сешанба куни “Истиқлол” марказий стадионида бўлиб ўтади.

Мазкур жамоалар ҳозиргача миллий чемпионатимизда 38 марта ўзаро баҳс олиб боришган. Бўлиб ўтган учрашувларда жамоалар 15 мартадан ғалаба нашидасини суришган. Яъни ҳар иккала жамоаларнинг ғалабалар сони тенг. Қолган 8 учрашувда муроса кўчаси танланган. Тўплар нисбатида кичик устунлик жамоамиз томонида – 48:46.

Ушбу жамоалар илк марта 1997 йили Қаршида ўзаро баҳс олиб боришган. Эсингизда бўлса, “Насаф” жамоаси ўз тарихидаги илк олий лига учрашувини ўз майдонида “Нефтчи” жамоасига қарши учрашув билан бошлаган эди.

Жамоамиз Фарғонада ўтказилган сўнгги беш учрашувнинг 2тасида ғалаба қозонган ва 3 учрашувда дурангга имзо чеккан.

Рўзиқул Бердиев қўл остидаги “Насаф” жамоамиз фарғоналиклар билан бўлган учрашувларда мағлубиятсиз серияларини давом эттириб келишмоқда. Р.Бердиев шу пайтгача жамоамизни миллий чемпионат учрашувларида  “Нефтчи”га қарши олти марта майдонга олиб тушган, шу учрашувларнинг бештасида жамоамизнинг қўли баланд келган ва бир учрашув дуранг натижа билан якунланган.

“Нефтчи” ва “Насаф” жамоалари ўртасидаги учрашувлар доимо  муросасиз ва курашларга бой тарзда кечган. Навбатдаги учрашув ҳам ана шундай мухлисларбоп бўлишига шубҳа қилмаса ҳам бўлади. Бунга сабаблардан бири, жамоамиз ўтган тўрт учрашувда ғалаба қозона олмади. “Нефтчи” жамоасини ўтган турда бухороликлар “хафа” қилишган.

Мазкур жамоаларнинг турнир жадвалидаги ҳолатига эътибор қаратсак, жамоамиз ўтган ўн икки учрашувда 24 очко жамғариб, 3-поғонани банд этиб турибди. “Нефтчи” жамоаси эса ўн икки учрашувдан сўнг 16 очко билан 8-поғонада бормоқда.

ЎзПФЛ 13-тур. 21.06.2016.

“Нефтчи” (Фарғона) – “Насаф” (Қарши)

Фарғона ш., “Истиқлол” марказий стадиони. Соат 19:00да

Бош ҳакам: Бахтиёр Номозов (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Владлен Лушин (Гулистон), Руслан Серазетдинов (Тошкент),

Захира ҳаками: Давронбек Акмалов (Тошкент)

Назоратчи: Ғайрат Каримов (Тошкент)

ЎзПФЛ вакили: Роман Черников.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 11:43, 19.06.2016.
Ўқилди: 5104 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.