Кириш Регистрация

Мисс «Амкар»-2016 танловида ўзбекистонлик қиз ғолиб чиқди

Баҳо:
+ | -

17 июнь, жума куни Россиянинг Пермь шаҳрида "Амкар" клуби мухлисалари ўртасида ҳар йили ўтказиладиган «Мисс «Амкар» танловининг финал қисми бўлиб ўтди. Унда жамоанинг энг содиқ, энг чиройли 9 нафар мухлиса қизлари иштирок этишди.

Қизлар танлов давомида бир нечта шартларни бажаришди: рақс тушишди, қўшиқ куйлашди, нутқ сўзлашди, клуб тарихи ва фаолиятига оид турли саволларга жавоб беришди.

Якунда, ҳакамларнинг қарори билан, "Мисс «Амкар»-2016" тожи ўзбекистонлик Кристина Емельяновага насиб этди. Асли тошкентлик бўлган 22 ёшли Кристина танлов хусусида қуйидагиларни гапириб ўтди.

"Беш йил аввал Тошкентдан Пермга ўқиш учун келгандим. Иқтисод йўналиши бўйича университетни тамомладим. Шундан сўнг шу ерда қолишга қарор қилдим. Ҳозирда «Каприз» вокал лойиҳасида қўшиқчи сифатида ишлаяпман. Икки ярим йилдан бери дўстларим билан «Амкар»нинг ўйинларини стадионда кузатиб бораман. Мазкур танлов ҳақида эшитганимда, менга унда иштирок этишни таклиф қилишди. Мен рози бўлдим ва ғолиб чиқдим!", - дейди Кристина Емельянова.

Энди Кристина «Мисс РФПЛ-2016» танловида "Амкар" шарафини ҳимоя қилади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 13:32, 19.06.2016.
Ўқилди: 12479 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [5771]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3374]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [2983]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2650]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2095]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [2007]

Оғир мағлубиятдан сўнг Гаттузонинг ўзига келиши қийин бўлган [1906]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [1862]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [1842]

"Мираброр Усмонов кубоги-2026": Ўзбекистон U-20 Саудия Арабистони пенальтилар сериясида мағлуб этди [1794]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик