Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа 3-0 Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

“Бунёдкор” – “Андижон”. Видеопревью

Баҳо:
+ | -

20 июнь, душанба куни Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби водийнинг “Андижон” жамоасини қабул қилади.

Шу пайтгача бу икки жамоа чемпионат доирасида бир-бирлари билан 16 маротаба рўбарў келишган. Ўзаро ўйинларнинг 13тасида тошкентликларнинг қўллари баланд келган бўлса, уч учрашувда дуранг қайд этилган. Тўплар фарқи 30:3.

Ўзаро ўйинлар тўпурари Анваржон Солиев ҳисобланади. Ушбу футболчи андижонликлар дарвозасига ҳозирча тўртта тўп киритган.

Навбатдаги баҳс олдидан “қалдирғочлар” таркибида битта йўқотиш бор. Сариқ карточкалари сони тўрттага етганлиги боис Рустамжон Ашурматов андижонликларга қарши баҳсни ўтказиб юборади.

Қуйида “Бунёдкор” ва “Андижон” жамоаларининг Тошкентда ўтган ўзаро ўйинлари қайдномаларидан кўчирмалар билан танишишингиз ва киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин.

БУНЁДКОР - АНДИЖОН 3:0 (2:0)
15.08.2007. 17-тур. Тошкент. МҲСК стадиони. 4000 томошабин
Бош ҳакам: Дмитрий Роман - 8,2 (Тошкент)
Голлар: Шавкат Саломов, 30 (1:0), Виктор Карпенко, 42 (2:0), Илҳом Мўминжонов, 77 (3:0)

БУНЁДКОР - АНДИЖОН 2:0 (1:0)
14.11.2008. 28-тур. Тошкент. МҲСК стадиони. 9613 томошабин
Бош ҳакам: Александр Петров - 8,9 (Тошкент)
Голлар: Сервер Жепаров, 31 (1:0), Анваржон Солиев, 52 (2:0)

БУНЁДКОР – АНДИЖОН 3:0 (1:0)
13.09.2009. 21-тур. Тошкент. “Жар” стадиони. 6537 томошабин
Бош ҳакам: Олим Толибжонов – 8,5 (Тошкент)
Голлар: Жасур Ҳасанов 38 (1:0), Хайрулла Каримов 59 (2:0), Хосе-Луис Вильянуэва 78 (3:0)

БУНЁДКОР – АНДИЖОН 1:0 (0:0)
22.05.2010. 10-тур. Тошкент. “Жар” стадиони. 5125 томошабин
Бош ҳакам: Виктор Серазитдинов – 8,6 (Тошкент)
Гол: Ривалдо 76

БУНЁДКОР – АНДИЖОН 3:1 (2:0)
25.04.2011. 7-тур. Тошкент. “Жар” стадиони. 4716 томошабин
Бош ҳакам: Бахтиёр Намозов – 8,2 (Тошкент)
Голлар: Анвар Ражабов 19 (1:0), Милош Трифунович 38 (2:0), Милош Трифунович 52 (3:0), Лочин Солиев 83 пенальти (3:1)

БУНЁДКОР – АНДИЖОН 0:0
04.08.2012. 13-тур. Тошкент. “Жар” стадиони. 2123 томошабин
Бош ҳакам: Бахтиёр Тоғаев (Тошкент)

БУНЁДКОР – АНДИЖОН 2:0 (1:0)
14.06.2014. 12-тур. Тошкент. “Жар” стадиони. 681 томошабин
Бош ҳакам: Шерзод Қосимов – 8,4 (Тошкент)
Голлар: Олександр Пишчур 34 (1:0), Сардор Рашидов 69 (2:0)

БУНЁДКОР – АНДИЖОН 4:0 (0:0)
31.10.2015. 28-тур. Тошкент. “Бунёдкор” стадиони. 1048 томошабин
Бош ҳакам: Вадим Агишев (Тошкент) – 8,3
Голлар: Воҳид Шодиев 58 (1:0), Достонбек Ҳамдамов 63 (2:0), Достонбек Ҳамдамов 71 (3:0), Минори Сато 78 (4:0)

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 10:19, 20.06.2016.
Ўқилди: 3970 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.