Икки йилдан сўнг эркин агентга айланадиган «Барселона» ҳужумчиси Неймар, ўзи учун 192 млн евро тўлашга тайёр учта клубнинг таклифини ўрганиб чиқмоқда.
ABC хабарига кўра «Реал», «ПСЖ» ва «Манчестер Юнайтед» клуби бразилиялик футболчини ўз сафида кўришни истамоқда.
Мадрид клуби Неймарга 15 млн еврога тенг маош билан 6 йиллик шартнома, парижликлар 18,5 млн евро маош, қўшимча бонуслар билан 28 млн евро, инглизлар эса 17 млн евро маош таклиф қилишмоқда. «Барселона» эса унинг маошини 14 млн еврога оширмоқчи холос.
Неймарнинг отаси Неймар да Силва ва унинг агенти Вагнер Рибейро унга «Барселона» клубини тарк этиб, учта таклифдан бирини қабул қилишни тавсия қилишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Неймар «Барселона» билан 2020 йилгача шартнома имзолагани ҳақида хабарлар тарқалган эди, бироқ келишув амалга ошмай қолди.