Уэльс терма жамоаси футболчиси Гарет Бэйл бугун дунё футболидаги энг яхши чапақай футболчилардан ҳисобланади.
Маълум бўлишича, Бейл мактабда ўқиб юрган вақтида ўқитувчиси ундан универсал футболчи тайёрламоқчи бўлган ва шу сабаб Гаретга чап оёқда ўйнашга рухсат бермаган. Чунки у фақат шу оёғида ўйнашга одатланиб қолган.
Мураббий болакайга фақат ўнг оёқда ўйна, деб буйруқ беришга мажбур бўлганди.
Қайд этиш керакки, Бэйл Европа чемпионатининг 1 ва 2-турларида айнан чап оёғи воситасида 2 марта жарима зарбасини голга айлантирди. Бугун Уэльс гуруҳнинг учинчи турида Россияга қарши учрашувда майдонга чиқади.