«Севилья» иқтидорли ярим ҳимоячи Атема Бен-Арфани ўз сафига қўшиб олмоқчи.
L’Équipe нашрининг хабар беришича андалусияликлар футболчига 3 йиллик битим таклиф қилишмоқда. Футболчи шартномага рози бўлган.
29 ёшли футболчи ойига 450 минг евро маош олади. Бен-Арфа якунланган мавсумда "Ницца" жамоаси таркибида Лига 1 да 35 ўйинда майдонга тушиб, 17 гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.