Темур Олимхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 20 июнь куни Тошкентда ўзининг навбатдаги йиғинини бошлади.
Шу йилнинг 15 сентябрь — 2 октябрь саналари давомида Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ушбу йиғин доирасида Беларусь билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Ҳар икки ўйин Минск шаҳрида бўлиб ўтади. Жамоанинг Беларусга қарши ўртоқлик учрашувларининг дастлабкиси 25 июнда бўлса, иккинчи ўйин 27 июнь санасига белгиланган. Ҳар икки учрашув маҳаллий вақт билан 18:00да бошланиши белгилаб қўйилган.
22 июнь куни Ўзбекистон U-16 Минскга жўнаб кетади. У ерга борадиган футболчилар рўйхати қуйидагича.
Дарвозабонлар:
Хожакбар Жўраев “Пахтакор”
Абдувоҳид Неъматов “Насаф”
Ҳимоячилар:
Ихтиёр Холдоров “Бунёдкор”
Мардон Абдуллаев “Бунёдкор”
Ислом Каримов “Бунёдкор”
Абубакр Мўйдинов “Бунёдкор”
Шохзамон Хайруллаев “Пахтакор”
Муҳаммадали Намозов “Пахтакор”
Ярим ҳимоячилар:
Абдуғани Камолов “Бунёдкор”
Расул Йўлдошев “Бунёдкор”
Асадбек Собиржонов “Пахтакор”
Остон Ўрунов “Пахтакор”
Бахромжон Соатов “Пахтакор”
Иброҳим Ғанихонов “Пахтакор”
Ғайрат Азизхўжаев “Бунёдкор”
Ҳужумчилар:
Шухрат Неъматов “Бунёдкор”
Абдулҳай Исмоилов “Бунёдкор”
Дониёр Абдумўминов УзДонгЖу
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпионатига финал босқичига ташланган қуръа натижасига кўра КХДР, Таиланд ҳамда Яман жамоалари билан бир гуруҳдан ўрин олган.
Олимхўжаев шогирдлари турнирни 17 сентябрь куни Таиландга қарши ўйин билан бошлайди. 20 сентябрда Яман ва 23 сентябрь куни эса КХДРга қарши майдонга тушади.