Кириш Регистрация
09/04 19:00 Нефтчи 0-1 Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро 2-0 Қизилқум
10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 00:00 Вест Хэм - Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид - Жирона
11/04 16:30 Арсенал - Борнмут
11/04 17:00 Реал Сосьедад - Алавес
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 19:00 Брентфорд - Эвертон
11/04 19:00 Бёрнли - Брайтон
11/04 19:15 Эльче - Валенсия
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 21:30 Ливерпуль - Фулхэм
11/04 21:30 Барселона - Эспаньол
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 00:00 Севилья - Атлетико

Дрогбанинг “Челси”даги 5 рекорди

Баҳо:
+ | -

“Челси” афсонаси даражасига кўтарилган Диде Дрогба клуб тарихида бир қатор рекордларни ўрнатган. Биз унинг энг аҳамиятли 5 та рекорди ҳақида сўз юритамиз.

1. “Челси” тарихидаги энг сермаҳсул легионер
Котд’Ивуарлик ҳужумчи “Аристократлар” тарихидаги энг сермаҳсул легионер ҳисобланади. Дрогба “Челси” либосида 381 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар посбонларини 164 марта ранжитишга муваффақ бўлган. Энг қизиғи Лондонликларнинг энг яхши 10 та тўпурарининг 9 таси англияликдир. Улар орасида хорижликлардан фақат Диде бор.

2. “Челси”нинг Премьер лигада 1 мавсумда энг кўп гол урган футболчиси
1992 йилдан буён Премьер лига деб аталувчи Англия чемпионатида Дрогба бир мавсумда энг кўп гол урган “Челси” футболчиси ҳисобланади. У 2009/2010 йилги мавсумда 29 та гол киритиб мавсум якунлари бўйича энг яхши тўпурарага аталган совринга эга чиқди.

3. “Челси”нинг Англия кубиги финалларидаги энг сермаҳсул футболчиси
Дрогба “Челси”нинг Англия кубогидаги 4 та ғалабасига муносиб ҳисса қўшган. У 2007 йилги финалнинг қўшимча таймида “Манчестер Юнайтед”га қарши баҳс (1:0)да ягона голни, 2009-йили “Эвертон” билан ўйинда (2:1) ҳисобни очувчи голни, 2010-йили “Портсмут” билан баҳсда (1:0) ягона голни ва 2012-йили “Ливерпул” билан учрашувда (2:1) жамоасининг иккинчини голини киритган. 4 та финалда 4 та гол ва 4 та кубок! 

4. “Челси”нинг Чемпионлар лигасидаги энг сермаҳсул тўпурари
Дрогба “Челси” таркибида Чемпионлар лигасида 74 та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 36 та гол ёздириб қўйган. У ушбу мусобақада икки марта финалда иштирок этган. 2008-йилги финалда “МЮ”га қарши баҳсда қизил карточка олган ва ўшанда Лондонликлар пенальтилар сериясига кўра имкониятни бой беришган бўлса, 4 йилдан сўнг “Бавария”га қарши ҳал қилувчи баҳснинг 88 дақиқасида гол уриб, ҳисобни тенглаштирганди. Кейинчалик “лотереялар” баҳсида омад “Аристократлар”га кулиб боққанди.

5. “Челси”нинг терма жамоалардаги энг сермаҳсул тўпурари
Дрогба “Челси” тарихидаги барча футболчилар орасида ўз терма жамоаси таркибида энг кўп гол урган футболчидир. У Котд’Ивуар термаси учун ҳозирга қадар 65 марта гол киритган. Диде ана шу голларининг 44 тасини “Челси” сафида ҳаракат қилаётган пайтида киритган.

Фурқат Юсупов

Манба: Jayhun.uz (Furkat.uz)
Киритилди: 18:03, 21.06.2016.
Ўқилди: 5225 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Испаниялик машҳур ҳакам «Барселона» ва «Атлетико» ўртасидаги баҳсли вазиятни таҳлил қилди [5107]

Ламин Ямаль «Атлетико»га қарши илк ўйиндаги мағлубиятдан сўнг баёнот берди [5011]

«Барселона» «Атлетико» билан ўйиндаги вазият бўйича УЕФАга шикоят киритиши мумкин [4067]

“Реал Мадрид” ва Ла Лиганинг бошқа футболчилари йирик жиноят можаросига аралашиб қолди [2914]

Скоулз «Манчестер Юнайтед»нинг «қора рўйхати»ни тузди: Рўйхатда 8 нафар футболчи бор [2651]

«Барселона» — «Атлетико» учрашуви ҳаками мавсум охиригача Чемпионлар лигасидан четлатилди [2418]

Флик Гавининг кўз ёшлари ҳақида тўхталди [2386]

Альваро Арбелоа: «Барселона»га ҳакамлар Испания чемпионатида ёрдам беришяпти» [2056]

Суперлига. "Нефтчи"ни енгган "Пахтакор" етакчига айланди (Турнир жадвали) [1786]

«Реал» ҳужумчиси АПЛга йўл олиши мумкин [1780]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик