Кириш Регистрация
21/05 19:00 Бунёдкор 3-2 Локомотив
23/05 23:45 Кальяри - Фиорентина

Андрей Федоров: Ҳисоб ўйинга мос бўлди

Баҳо:
+ | -

“Нефтчи”-“Насаф” учрашуви якунига еткач ўйин якунига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманининг дастлабки қисмида “Нефтчи” жамоаси бош мураббийи Андрей Феодоров иштирок этди ва учрашув ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.-Сўзим бошида сиз журналистларни яқинлашиб келаётган касб байрамларингиз билан табриклайман. Сизларга соғлик саломатлик ва ижодингизга ривож тилаб қоламан.

 

Ўйин ҳақида тўхталадиган бўлсам, бугунги учрашув жуда шиддатли ва муросасиз кечди. Стадионга ташриф буюрган мухлислар ажойиб ўйин гувоҳи бўлишди. Ўйин ҳисобга мос бўлди. Ҳар иккала жамоа ғалаба учун майдонга тушгани, учрашувнинг илк дақиқаларидан сезилиб турди. Агар сўнгги имконият – пенальтини голга айлантирганимизда ғалаба ҳам қозонган бўлардик. Мен бугунги ўйинлари учун барча йигитларимизга раҳмат айтмоқчиман. Тезкор голдан кейин бўшашиб қолишмади. Тезда ўзларини қўлга олишди. Бугунги ўйинда футболчиларимиз жуда кўп тер тўкишди. Балки ўйинчи алмаштиришда бироз кечиккандирмиз. Шукурали Пўлатов машғулотларда ҳамма пенальтиларни голга айлантиради (кулиб), аммо бугун унга бироз ҳаяжон ҳалақит берди, шекилли.

 

“Насаф” клубида олиб борилаётган ишларни ҳаммасини тўғри деб, ҳисоблайман. Айниқса уларни ёшларга қаратаётган эътибори диққатга сазовор, биз ҳам уларнинг бу ишидан ўрнак олмоқчимиз. Менимча бу муваффақиятсизликлар ўткинчи, “Насаф” бари-бир кучли жамоа, ўйлайманки ҳаммаси яхши бўлади.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 10:57, 22.06.2016.
Ўқилди: 3760 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.