Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Футболчилар “қовун туширган”да

Баҳо:
+ | -

Футбол оламида мўъжизалар кўсатиб, ўз трюклари билан бутун дунёдаги мухлисларни ҳайратга сола оладиган чапдаст ўйинчилар бор. Шу билан бирга, улар орасида одамларни ўзгача бир фикрлари билан кулдирадиганлари ҳам топилади.

·Бир журналист Франческо Тоттидан: «Шекспирни ўқиганмисиз?» деб сўраганида, италиялик бу футболчи: «Албатта, ўқиганман, фақат ҳозир китоб муаллифини эслолмаяпман», деб жавоб берган.

 

·Марк Видука: «Мен биттагина шарт, яъни чемпионатда ютишимиз учун ҳар ўйинда ютқазишга тайёрман».

 

·Серхио Рамос: «Ҳамма муаммо шундаки, копток бироз мўлжалга тушмаган».

 

·Алессандро Альтобелли: «Мен ота-онамга миннатдорчилик билдирмоқчиман, айниқса менинг отам ва онамга».

 

·Валлиялик Иан Раш: «Менга Италияда ўйнаш ёқмади, худди бошқа давлатга тушиб қолгандекман».

 

·Марк Дрейпер: «Мен италиялик клублардан биронтасида ўйнашни истардим, мана масалан «Барселона»да».

 

·Стэн Коллимор: «Мен клубдан мени трансферга қўйишларини сўрадим, лекин сизга изоҳ бериб ўтмоқчи эдим – бу менинг «Лестер»дан кетмоқчи эканлигимни англатмайди».

 

·Уго Эхиогу: «Мен шу қадар бахтлиманки, бундан ортиғи бўлмаса керак. Тўғри, мен олдинлари бунданам бахтлироқ бўлганман».

 

·Ли Хендри: «Мен чап тиззамдан зарба олдим. Лекин нимадир менинг ўнг тиззамга зарба еганимни айтиб турарди».

 

·Фил Невилли: «Бразилияликлар – улар жанубий америкаликлар. Украиналиклар эса кўпроқ европаликдирлар» .

 

·Вальтер Дзенга, «Интер»нинг собиқ дарвозабони: «Умид қиламиз» – бу Роналдонинг қайтишига оид гап-сўзларга нисбатан ишлатишни истамаган сўзимдир».

 

·Журналист: «Сиз майдонда жон бериб ишлайсиз, шунча югурасиз… ўпкангиз нечта ўзи?»

Эктор Пуэбла (чилилик футболчи): «Ҳамма одамлардаги каби битта-да!»

 

·Журналист: «Милан»да ўйнаган пайтингизда сизга кўп тўлашганми ёки камми?»

Клаудио Борги (аргентиналик футболчи): «Кўп ҳам эмас, кам ҳам эмас, аксинча».

 

·Дэвид Бэкхем: «Алекс Фергюсон мен билан юксак даражада бирга ишлашга муваффақ бўлган мураббийлар ичида энг яхшиси бўлган. Умуман олганда, у мен билан юксак даражада ишлашга муваффақ бўлган ягона мураббийдир. Лекин у мен билан юксак даражада ишлаган энг яхши мураббий». «Ота-онам 7 ёшга тўлганимдан бошлаб ҳамиша ёнимда, мени мудом қўллаб-қувватлаш ади».

Манба: diydoraziz.uz
Киритилди: 12:48, 22.06.2016.
Ўқилди: 7961 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.