Швециянинг «Першаген» клуби футболчиси Адам Люнгквист «Ярна» клуби ўринбосарларига қарши ўтказилган ўйин давомида беадаблик қилгани учун майдондан четлатилди. Бош ҳакам унинг баланд овозда газ чиқараётганини эшитиб, зудлик билан қизил карточка кўрсатди.
«Ошқозонимда муаммо пайдо бўлди, натижада ўзимни тутиб туролмадим ва ҳавони бузиб қўйдим холос. Шундан сўнг майдондан четлатилдим. Умримда бунақасини кўрмагандим, карахт аҳволда қолдим. Ҳакамдан: “Наҳотки футболчиларга ўйин пайти газ чиқариш мумкинмас?” - деб сўрадим. У эса йўқ деб жавоб берди», — деди футболчи Lanstidningen Sodertalje хабарига кўра.