Бельгия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Эден Азар Швеция (1:0) устидан қоознилган ғалабадан кейин скандинавияликлар етакчиси Златан Ибрагимович ҳақида фикр билдириб ўтди.
«Златан Ибрагимович фаолиятида ҳали ажойиб ўйинлар ўтказади, албатта у кейинги босқичга чиқишни хоҳлаганди. Бироқ биз ҳам плей-оффга чиқишни истагандик. Ибра буюк футболчи. У клуб даражасида ҳали ўзини кўрсатади», — дея Азарнинг фикрларини келтирмоқда УЕФА расмий сайти.