Кириш Регистрация
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина 2-2 Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ

Роналду ва Мессини ортда қолдирган футболчи ҳақида 17 ҳақиқат

Баҳо:
+ | -

Кака. Бу футболчи ҳеч қачон юлдузларга ўхшаб ҳар ҳил ишқий саргузаштлар ёки можаролар орасида юрмайди. Матбуотда ҳам у ҳақида ортиқча шов-шувлар учрамайди. Бунга унинг оғир босиқлиги ҳам йўл қўймайди. Биз “Олтин тўп” соврини учун курашда Месси ва Роналдуни орқада қолдириб, ушбу нуфузли совринга сазовор бўлган футболчи ҳақидаги 17 та ҳақиқатни эътиборингизга хавола этамиз.

1. У аслида Кака эмас
Каканинг тўлиқ исми шарифи Рикардо Изексен Дос Сантос Лейте бўлиб, унга Кака лақаби укасе Радриго (Дигао) томонидан берилган.

2. Туғилган вақти

1982 йил 22 апрельда Бразилия шаҳрида таваллуд топган. Кака кўпинча “22” рақамли футболкани танлаши ҳам айнан туғилган санаси билан боғлиқ.

3. Ота-онаси
Отаси муҳандис, онаси эса мактаб ўқитувчиси бўлган. Улар оилада икки фарзанд: Кака ва Дигао.

4. Хайр эҳсонни яхши кўради
Жуда художўй инсон бўлиб, маошининг 10 фоизини черковларга хайр-эҳсон қилади. Шунингдек у бошқа хайрия тадбирларининг фаол иштирокчиларидан бири ҳисобланади.

5. Компьютер ўйинлари шайдоси
Компьютер ўйинларининг “жинниси”. Бўш вақтларида укаси Дигао билан ўйин ўйнаб туради. Ўзининг таъкидлашича FIFA07 ўйинида унга бас келадиганлар деярли топилмас экан.

6. БМТ элчиси
2004 йилда БМТ элчиси бўлган. У бутун дунёда ночор болалар ҳаётини сақлаб қолишга қаратилган тадбирларда фаол иштирок этади.

7. Оиласи
Кака 2002 йилда соҳибжамол Каролин Целико билан танишади. Улар 2005 йилнинг 23 декабрида Сан-Паулу шаҳарида оила қуришган. Никоҳ маросимлари 600 га меҳмонлар даврасида бўлиб ўтган. Бу никоҳ маросими ўша йили Бразилияда йил никоҳи деб эътироф этилган.

8. Рафиқаси ҳақида

Каканинг рафиқаси Каролин бадавлат оилада вояга етган. Унинг отаси Сельсо Целико омадли ишбилармон, онаси Розанджела Лира “Кристиан Диор” моделлар уйининг Бразилиядаги бўлими директори ҳисобланарди.

9. Кака - ота
2007 йилнинг 10 июнь санасида Кака ва Каролин ўғилли бўлишди. Унга Лейте исмини беришди. Лейте Каканинг ўша пайтдаги бош мураббийи Карло Анчелотти билан бир кунда дунёга келган эди.

10. Кумири
Каканинг футболдаги кумири 1992 йилда Қитъалараро кубоги соҳиби ва 1994 йилги жаҳон чемпиони ҳамюрти Раи ҳисобланади.

11. Каканинг кўзи яхши кўрмас эди
Унинг кўзи унчалик яхши кўрмас эди – 2 диопетрия. Аммо вақтида даволатгани учун ҳозирда кўриш қобилияти анча яхшиланган.

12. Тадбиркор
У футболчиликдан ташқари онадли тадбиркор ҳамдир. Каканинг Бразилияда қурилиш бизнеси бор.

13. Орзуси
Каканинг энг катта иккита орзуси ҳалигача ушламади. Биринчи орзуси Олимпиада чемпиони бўлиш бўлса, иккинчиси майдон марказидан гол уришдир.

14. Ўйнаган жамоалари
У 2001-2003, 2014 - йилларда “Сан Паулу”, 2003-2009, 2013-2014 йилларда “Милан”, 2009-2013 йилларда “Реал”, 2015-йилдан бошлаб “Орландо сити” жамоасида тўп суриб келмоқда.

15. Ўйинлари ва голлари сони
Кака “Сан Паулу”да (149 ўйин – 50 гол +4 пас), “Милан”да (308 ўйин – 105 гол +61 пас), “Реал”да (120 ўйин – 29 гол +32 пас), “Орландо”да (29 ўйин – 10 гол + 7 пас), Бразилия терма жамоасида (91 ўйин – 29 гол + 25 пас) қайд этган. Умумий ҳисобда 697 учрашувда 223 та гол уриб, 125 та голли узатмани амалга оширган.

16. Жамоавий совринлари
Кака футболчилик фаолияти давомида 13 та жамоавий совринларга сазовор бўлган: Италия чемпиони, Чемпионлар лигаси ғолиби, УЕФА суперкубоги эгаси, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби, Испания чемпиони, Испания кубоги соҳиби, Испания суперкубоги ғолиби, МЛС чемпиони, жаҳон чемпиони, Америка суперклассикоси ғолиби ва 2 карра Конфедерациялар кубоги чемпиони.

17. Индивидуал совринлари
Кака шу кунга қадар 42 та шахсий совринларнинг эгаси бўлган. Улар орасида энг йириклари “Олтин тўп”, Чемпионлар лигасининг тўпурари, энг яхши ҳужумчиси ва энг яхши футболчиси совринларидир.

Фурқат Юсупов

Манба: Jayhun.uz (Furkat.uz)
Киритилди: 12:45, 23.06.2016.
Ўқилди: 20787 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.